Зиқнагина отам (ҳажвия)

Отам жуда қаттиқ одам-да! 200 сўм пули беҳуда сарф бўлса, иштаҳаси йўқолиб, нафақат чўнтагининг шундоққина ёнидаги ичакларида, балки бутун ҳовлида қайғули товушлардан басталанган  мумтоз куйлар чалингандай бўлади…

…Хонтахтага бошим тегай-тегай деб, қовоғимни солганча жиғибийрон бўламан:

-Амалдор дегани илгариям от минган, бу Ҳозирги Нексиялар, Ма люби Каптивалар… Майли, бизга “эшшаги” ҳам бўлаверади, Жигулими, Тикоми … минайлик-да, от-а!!! Қачонгача итнинг орқа оёғи бўлиб юраман? Тенгқурларимни қаранг, уловининг ҳурмати билан бири Тошкентга чопар, бири ҳокимнинг ҳамшивири! Улкан давраларнинг тўрида. Ахир мактабда ҳам, институтда ҳам улардан яхши ўқганман. Ҳар кўрганда устимдан кулиб ўтишади, ота!!! Шуниси алам қиларк-а-ан!

Гап шу ерга келганда, ўпкам тўлиб (ёлғондан) кўзёши қиламан:

-Бу йил эллик бешга кирдим, на ҳовли солдим, на юбилей… на чет элга саёҳат, на санатория… Шундоқ биқинимизда, бир соатлик йўл — Бухоро ё Самарқанд зиёратига бормабман. Кўрганим – Нурота, Чашма, через Чуя- Лангар, Олтинсой, ундаям эшакда… Ҳу-у-в!

-Қўлингизга бериб турган бўлсам… Устимга қаранг, кастимимнинг елкасини кун олиб, оқариб кетганига 5 йил, шимимнинг балоғини велик чайнаб кетганига ҳам шунча бўлди… Қадримга куяман ота, қадримга! Ҳеч ким мени писанд  қилмай қўяяпти… (Иҳ-ҳиҳ-ҳиҳ) …

-Энди-и, кўзёшингни қўй, улим. Уят бўлади. Невараларинг кўрса кулади. Мен сенинг мошинни учириб, босар –тусарини билмас амалдор эмас, эл орасида камтар, хокисор, авлиёсифат бўлиб танилишингни истайман. Мана, Яссавийни ол, умрининг ярмини, чорак асрини ертўлада ўтказган. Ўша даврларда ҳам кўркам ҳовлилар бўлган чиқар?

-Бўлган ота, бўлган, бироқ сиздай отаси бўлмаган-да у кишининг.

-Кастим масаласига келса-а-к, юр-чи…  Бобой  “темир сандиғи”ни очар экан, ҳар хил катталикдаги тўрбурчак бўхчаларга тушган кўзим, чақнаб, ола-кула бўлиб кетди ўзиям.

-Азаликка деб, йиққанларимда, болам…-овозларигача қалтирайди чолнинг.

-Таъзиянгизни Тошкентнинг энг катта ўйингоҳида ўтказмасмиз, ҳарқалай? (Йиғилган пулларига шаъма қиламан ҳазиллашиб)

-Энди болам яна эллик йилдан кейин нима бўлишини ёлғиз яратган билади-бўш келмайди юз ёшни қаршилаётган отам.

Ҳазилнамо сўзларимда ҳам жон бор-да. Ҳисоблаб кўринг – чол кампир нақ 4 миллион пенсия олади. Ҳар биримиздан,туққанмиз, боққанмиз, ўқитдик, уйлантирдик деб $100 доллардан олиб туради. Яна ҳар хафта молбозорда, кунора янгибозор, борохолка, сотади-олади, олади-сотади… Бунинг устига 24чи ҳовлида тургани учун дарвозадаги шу рақамни замонавийлаштириб, ҳар хил рангли чироқ ва эътиборни тортиш тортиш учун энг замонавий куй-қўшиқларга улаб қўйибди. Ҳовлига яқинлашганингиз сари  “Қошинг қора, сочинг қора, қўзларингам қоп қора!”, ё “пақ-пақ!”, ё “жиги-жиги”…  (бир ойдан бери “хаппа-хаппа” “зинкака -зинкак”), ёшларни ўзига тортадиган мусиқалар кучайиб боради. Майда-чуйда савдосини  ҳам ҳеч қўймайди-да икки қария.    Қисқаси бобойнинг сандиқчасига ҳар ойда камида 1000 доллар қайтиб чиқмас бўлиб кириб турибди-да…

Ихчамроқ тугунидан    бир дона 100 талик кўкини олиб:

-Шуни етказ эн… кастим о, тўй маърака… дегандай, аяб кий…! -дея, тутилиб (ҳар сафар пул санаётганидагидай) қолган отам бурилган лаблариму ёшли кўзим, кастим-шимимга бир-бир қаради-да, -кўзингга қара, ичиб-нетиб юрма тағин, деб яна битта элликталикни қўшиб  тутқазди.

Ишонсангиз, кўзимдан росмана севинч ёшлари қуюларди. Эрта бир кун отамнинг ёшига кириб, фарзандларимга мен ҳам 200 кўкини беришим кераклигидан эса, хушёр тортиб, хўрлигим келарди…

Пул отани боладан айиради деганлари ғирт ёлғонга ўхшайди. Кези келса, шундай яқинлаштирар экан-а, деб ўйлайман отажонимни бағримга босиб!

Биз – элликвою олтмишвойлар кўп соддамиз-да. Бугунги ёшларга қойил. “Зиқна чол”дан пул ундиришнинг бу усулини кенжа укам ўргатган. Ўзиям бир ҳафта репетиция қилдик.

Укам, тилга олган синфдош- ошналарим “Бола-чопар” ва “Шибирбой” (ҳазиллашиб, уларни шундай чақираман, мени улар “Болапақир” дейишади) мени Янгибозорда кутишаяпти. Дастлаб, каминага кастим-шим, қолганига “Табассум”да  ним-ним… Қойилмисиз?

Паёз Пиёзий

2 комментария

  1. Санжар Қосимовга, авваломбор, менимча деб бошлаш керак, мантиқсиз, бўлмағурликни асослаш, болакай!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.