«Жокер» «Оскар» оладими?

Тез муддатда миллионлаб томошабинларнинг кўнглини забт этган, Тодд Филлипснинг психологик триллер жанридаги, суперразил Жокер ҳаётидан ҳикоя қилувчи «Жокер» фильми 2019 йилнинг 31 августида премьера қилинди.

Мазкур кинофилм 18 ёшдан катталарга мўлжалланган филмлар орасида энг кассабоп бўлиб турибди. Ўтган ҳафтанинг ўзида «Жокер» дунё бўйлаб 900 миллион доллар фойда топган.

«Жокер» «Оскар» мукофотига даъвогарлик қилaди. «Энг яхши филм», «Энг яхши режиссёр», «Энг яхши сценарий», «Энг яхши эркак роли» (Хоакин Феникс), «Иккинчи пландаги энг яхши эркак роли» (Роберт де Ниро), «Энг яхши визуал эффектлар», «Энг яхши монтаж», «Энг яхши саундтрек», «Энг яхши грим» ва бошқа, жами 16 номинацияда номзод қилиб кўрсатилган.

Мукофот учун номзод филмлар рўйхати расман келаси йилнинг 13 январида тақдим этилади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.