«Жокер» эффекти: Ливанда оммавий намойишлар бошланди

772 views

Пайшанба куни Байрут ва Ливаннинг бошқа бир нечта катта шаҳарларида оммавий намойишлар бошланди. Бу WhatsApp мессенжерига ойига 6$ лик солиқ солинганидан кейин бошланган. Намойишлар кучишлатар тизим ходимлари билан тўқнашув ва тартибсизликка айланган. Ливан полицияси шаҳар марказида намойиш фаолларини ҳайдаш мақсадида кўзни ёшлантирадиган газдан фойдаланган. Маҳаллий ОАВларининг маълумотларига кўра, полициячилар билан ҳисоблаганда, 60 нафардан кам бўлмаган одам жароҳатланган. Икки чет эллик ишчининг ўлгани хабар қилинган.

Гувоҳлардан бири намойишлар жараёнида отишма бўлганини айтмоқда. Намойишчилар ҳукумат истеъфосини ва мамлакатдаги иқтисодий ҳолатнинг яхшиланишини талаб қилишган.

Баҳрайн ташқи ишлар вазирлиги ўз сайтида Ливандаги ватандошларига расмий баёнот эълон қилди. Ҳужжатда вазирлик ўз ватандошларини Ливанда бошланган тартибсизликлар сабабли тезда тарк этишга чақирган. «Баҳрайн қироллиги ташқи ишлар вазирлиги ҳозирда Ливан Республикасида бўлган ватандошларни ҳаммадан эҳтиёт чораларини кўришга мажбур қилаётган ҳодиса сабабли тарк этишга чақиради», дейилган вазирлик баёнотида.

Намойишлар жума куни Байрут ва бир неча шаҳарларни, жумладан, мамлакатнинг шарқий қисми ва Бақо водийсини ҳам қамраб олди. Намойишчилар асосий трассаларни, хусусан, Байрут аэропорти ва Дамашққа элтувчи трассаларни ёпиб қўйишган. Байрут марказида намойишчилар ва кучишлатар тизим ходимлари ўртасида тўқнашувлар юз берган.

Ливан алоқа вазири Муҳаммад Шукайр жума куни кечаси WhatsApp’га қўйилган солиқни бекор қилинганини эълон қилди, аммо намойиш тўхтамади. Ливан Бош вазири Саад Ҳаририй иқтисодий ҳолатнинг ёмонлашувига қарши мамлакатни қамраб олган намойиш бошланганидан кейин жума кунги биринчи чиқишида ҳукумат иқтисодий инқироз муаммосини 72 соат ичида ҳал қилишини билдирган.

Аввал Ливан президенти Мишел Аун мамлакат иқтисодий қамал ва санкциялардан қийналаётганини билдирганди. Банк секторида валюта етишмовчилиги сезилмоқда. Банкларда доллар бериш чекланган ва чет эл валютасини нақдлаб бериш учун комиссия фоизи оширилган. Бу эса долларда ҳисоб юритадиган тадбиркорлар ўртасида бўлганидек, оддий аҳоли ўртасида ҳам қийинчиликлар келтириб чиқарди. Етишмовчилик ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, унчилик корхоналари ва фармоцевтик компанияларга салбий таъсир қилди. Ливан ҳукумати иқтисодий аҳволни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилаётганини маълум қилган. Марказий банк эса ўз навбатида ливан фунтининг долларга нисбатан курсини қайд қилинган қиймати ва мамлакатда ёқилғи етишмовчилигининг олдини олиш бўйича АЁҚШ эгалари ишини қўллаб-қувватлаш механизмини ишлаб чиқиш ҳақида эълон қилган эди.

Манба: ria.ru

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.