«Жим бўл, мен либералман!»

Либерал деб аталувчи тоифа бор. Инсон эркинлигини барчасидан устун қўювчи кишилар. Сен менга тегма, эвазига мен сенга тегмайман. Таърифини тез айтишда келтирадиган бўлсак: тақиққа тақиқ қўювчилар.

Фараз қилинг, электрон машваратда“нега қизлар кўча-кўйда лабидан сўриб ўпишларига қаршилик қилмаяпти?” ёки “оёғини очиб юрган ўзбек аёли” деб жумла ёздингиз. Дарров бир тўдаси гур этиб ёпирилади. Ва қуйидагича изоҳу таъна-дашномларнинг нишонига айланасиз.

  • Эркейларам жуда майдалашип кетти. Уялмисанми, ўзийни айолийни ўйласен бомийдими?
  • Бировни койнегини ичида нима борлиги сани қизиқтирмасин. Ёқмаса қарама, бор, чиқ, Сирияда яша.
  • Ўзбекка чўп берган, доим бир-бириникини ковлаб юради.
  • Ўзига этсез бомийдими? Ё қўрқасми?
  • Бу инсон эркинлигига таҳдид. Инсон қандай яшашини ўзи ҳал қилиши зарур. Муаллиф зудлик билан узр сўраши шарт!
  • Ўраниб юрганларам жаа оппоғмас, ҳижоппи ичида нима қиб юришганини биламиз Дубайларда. Асосийси қалби тоза бўсин.
  • Бу одамнинг комплекси бор. Бундайлар ўзидан хавотирлангани сабабли доим бошқаларнинг камчилигини кузатиб ўзини қониқтиради. Хотини урод, кўчада етаклаб юришга уялади. Шунинг учун гўзал аёлларга осилишдан бошқа чораси йўқ, нотавон бир бечора. Тфу, ачинаман санларга, такасоқол.
  • Ундан кўра коррупцияни гапиринг, ватандошларимиз четда ўрисларга мардикорлик, фоҳишалик қилаётганини гапиринг.
  • Исломий давлат қурамиз. Паранжи киймаганларни тошбўрон қиламиз. Автор – слабоумный. Дурдом бля. Тарқал ҳамманг!
  • Бу жинни эмас. Мақсади норозилик билдириш. Пировардида ҳокимиятни қўлга олиш. Милиция қаёққа қараяпти?
  • Автор, шу гаплар сизга керейми? Ўчириб ташланг ёзганизни.
  • Чаламуллалар фақат аёлларни кўйлагига келганда шерлиги эсига тушади. Мелисани кўрса сичқонни уйини минг долларга олади. Ноҳақликка сабр қилади, аммо аёлларнинг калта кўйлагига келганда…
  • Ватандошлар, шунинг ўрнига илм-фандан гаплашайлик. Биз бу ерда аёлларнинг кўйлагини муҳокама қиляпмиз, Америкада Элон Маск товушдан тез юрувчи поезд ясади, хитойликлар квант компютер яратди.
  • Даа, бунақа террорчиларга қўйиб берса Ўзбекистонни иккинчи Афғонистонга айлантиради. Каримов сендақаларни Жаслиққа йўллаб тўғри қилган.
  • Қаерда яшаяпсиз, ўв мулла? Ташқарига қаранг, йигирма биринчи век. Личкага қараворинг, бир кўришайлик, ақлингизни киритиб қўяман.

Қизиғи шундаки, уларга сизнинг дунёқарашингиз, характерингиз, тарихингиз мутлақо қизиқ эмас. “Ўз аёлимни кўчада лабидан ўпмайман, у оёғи очиқ кийимда эмас; бировнинг кўйлаги ичидаги менга қизиқ эмас, Сурияни аралаштириш ортиқча; ташвишимнинг чўпга алоқаси йўқ; ўзига айтганман; шахсий фикримда инсон эркинлигига таҳдид аломати йўқ ва бунинг учун узр сўралмайди; ўраниб юрганлар Дубайда фоҳишалик қиляпти, деган қараш нотўғри; комплексим йўқ, ўзимдан кўнглим тўқ, хотиним ўзимга ёқади, соқол қўймаганман; коррупция ва меҳнат муҳожирларимизнинг ташвиши ҳақида ҳамиша гапириб ва ёзиб келаман; ҳеч ким исломий давлат қуриш ва паранжисизларни тошбўрон этиш ҳақида сўз очмади; ҳокимиятни қўлга олишга кучим етмайди; ҳеч кимнинг эркинлиги чегарасига дахл қилмаган шахсий фикримни ўчирмайман; милиционерлар билан минг марта ҳуқуқий тартибда тортишганман; мунтазам чет тилида илмий мақолалар ўқиб бораман, ихтирочилик таклифларим бор; жамоат жойида ўпишмасликка чорлашнинг Афғонистондаги ҳаётга алоқаси йўқ; интернетда дуч келган ҳар қандай кишига фикримни ўтказиш учун ҳаётда учрашиб баҳслашишга вақтимни қизғанаман”… демайсиз.

Ва “икки оғиз фикрим учун калтафаҳмга,қўрқоққа, бузғунчига, жиннига, террорчига чиқардингиз, оиламни ҳақорат қилдингиз, таҳдид қилдингиз”, ҳам демайсиз. Чунки улар бошқа тоифа.

Дарвоқе, улар асло либерал эмас.

Жулқунбойнинг жияни

6 комментариев

  1. Либертирян деган тоифа хам бор. Уларга кура одамларни хайвондан котта фарки йук! Хохлаган билан ётиши ва хохлаган б ни ейиши мумкин. Бази европада жойлашган хорижий радиода айникса куп бундайлар

  2. Энг ачинарлими бизлар дин билан миллатни аралаштириб юборяпмиз. Тугри миллатимизда динимизга тугри келадиган жуда куп яхши жихатлар бор. АММО охиратда сизни миллатдан сурок килмайди.

  3. Маколани бошида либераллар деб, сунггида эса улар асло либерал эмас деб ёзибди муаллиф. Мана шу жойи тушунарсиз. Лекин макола долзарб мавзуда ёзилган. Бу фикрлар карама каршилиги. Бундай булиши табиий эди. Жамиятимиз фукаролари айни дамда кийин утиш жараёнида, гоя алмашаябди менимча.
    25 йил кургошин куйилган огизлардан пломба олинди. Хар ким уз фикрини бемалол айтаяпти, ёзаяпти. Буни либерализмга купам алокаси йук. Шунчаки фикрлар жанги. Бу ёзилганларни либералларга таалукли дейишга кандай асос бор? Улар либерал партияга аъзоми? Ёзган фикрларида ёзибдими мен либералман деб? Хеч кандай ишора йук бунга.
    Либерализмни яхши томонини олиш зарар булмаса керак. Агар улар булмаса Европа, Америка бугунги кунда дунёни кучли олтилигига кирмаган буларди. Консерватизм кескин ислохотларга карши булиб келган. Улар учун кандай булса хам хамма уз урнида уз амалида колса булди. Тинчлик ва жимлик бош гоя улар учун! Либераллар эса ислохотларни утказмай хеч кандай фаровон хаётга етиб булмайди деб хисоблайдилар. Албатта иссикина креслога урганган кария консерваторларга бу улса хам ёкмайди. Улар шунинг учун хам ислохотларга тиш тирноги билан каршилик киладилар. Худдики оддий халкни уйлаётгандек, мана каранглар ана у давлатда уруш, мана бу давлатда очлик деб, аслида эса узларини хамёнларини каппайтиришни уйлайдилар. Уларга халк канчалик оми, содда ва хак хукукни билмаса, шунчалик яхши. Улар эскилик саркитига жон жахди билан ёпишиб оладилар. Ота боболаримиз ундай булган, бундай булган деб ислохотларни халкни кузига ёмон килиб курсатадилар. Минг афсуслар булсинким 170 йилдан бери Туркистон улкасини ривожланишига ва парчаланишига мана шу чириган консерваторлар тормоз ва сабачи булишди. Агар бундан 100 йил олдин жадидларимиз айтилган ислохотлар амалга оширилганда Урисга мардикор булиб юрмасдик, аёлларимиз бу даражада хор зор булмасдилар, фарзандларимиз мактабни тугатиб каерга боришини билмай бошини деворга урмаган, террор балосига учрамаган, бирини бири пичокламаган, харом ва зино йулларга якин йуламаган буларди менимча.

  4. Хайвоншунос олимлар сузларига кура ,маймунлар жамоасидан бирор бир ургочи маймуна бошка жамоа маймуни билан кушилишиб куйса,жамоа маймунлари уша маймунани узлари улдириб юборишар эканлар.
    Хуш савол?
    Узбек кизлари маймундан хам паст табакага тушиб колдими?
    Ёки узбек йигитларида уша маймунларчалик хам орият колмадими?Эрни эр килгувчи хам,коп каро ер килгувчи хам аёлдир.
    Суфий Оллохёр бува яхши солиха аёллар хакида;
    Уйида уни булмаса(хам),
    Ун йил(10)уни(норозилик товуши)
    Чикмас уни(аёлни)деганлар.
    Уша телемухбирни койиб ёзаётганларга савол?
    Аёлингиз ёки кизингизни бош бир бегона эркак панада кучоклаб турса рози буласизми?

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *