“Жиҳодчилар“ Тошкентда?

1 781 views

 

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича,  2019 йилнинг 23 октабрида Ўзбекистон ҳудудида фаолияти тақиқланган «Жиҳодчилар» диний-экстремистик оқимининг Тошкентдаги бир гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

Вазирлик берган маълумотларга кўра, қўлга олинган жиноятчиларнинг кўп қисми ушбу оқим фаолиятига аввалдан алоқадор бўлганлиги сабаб жазо муддатини ўтаган. Аммо, жиноий таркибни қайта шакллантириб, аҳоли орасида яна «Жиҳодчилар» оқими ғояларини тарқатиб, гуруҳ аъзоларини кенгайтириш мақсадида қонунга ҳилоф ҳаракатларни амалга оширган.
Жиноий гуруҳ қўлга олинган вақтда жиноятчиларнинг яшаш жойларидан экстремистик мазмундаги адабиётлар аниқланиб, улар процессуал тартибда олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов-суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016-йил 26-центабрдаги қарори билан «Жиҳодчилар» диний-экстремистик оқими ташкилоти фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Адлия вазирлигининг расмий сайтида экстремистик ва террористик ташкилотлар ҳақидаги маълумотлар эълон қилиб борилади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.