Жаҳонгир Муҳаммад: Ватан нима?

Ватан нима? Ватан бу қўл билан ушланадиган моддий нарса эмас.
Ватан тафаккур остидаги маънавий кенгликни тўлдирган поёнсиз тушунча.

Ватан – руҳнинг умуртқаси, ҳиснинг вулқони. Инсон шу тушунча билан туғилади. Чунки у қондан қонга оқади, генлардан генга кўчади. Ота-она авлодидан келади бу ген. Бир кун олимлар инсон танасидаги миллионлаб генларнинг энг каттаси ва энг кучлиси ватан ҳиссини ташийдиган ген эканлигини аниқлашса, бу ҳақиқатнинг ўзгинаси бўлади.

Чунки бу ҳиснинг таркибида инсоннинг қўними бор. Бу қўним унинг руҳияти ёйилган маскан.
Бу маскан сарҳадлари ичида инсоннинг қадри ҳақидаги қонуният бор. Ана шу қонуният бузилса, ҳислар дунёсида зилзила бошланади.
Ҳислар дунёсида инсоннинг ҳурриятга бошлайдиган куч мавжуд. Инсон мудом ҳурриятни, озодликни қидириб, севиб яшаши ана шундан.
Инсоннинг тинчликка интилиши, осойишни ахтаришини бошқарадиган марказ ҳам ўша масканда.

Ўша маскандаги чинорлардан бири ҳузур-ҳаловатга интилиш кучидир.
Бошқа бир устун эса, инсоннинг бахтга, саодатга ташналиги.
Инсон оиласи, яқинлари билан бирга бўлганда, бу маскан улкан боғга дўнади. Дарёлар ошиқадиган, нурлар ёғиладиган, ойдинлик инадиган, шодлик шошадиган, қувонч қувнайдиган боғ.

Ватан ана шу! Қудратли руҳ!
Ватан мудом инсон билан бирга. Инсон уни тарк этолмайди, ўзи билан бирга олиб юради. Ватан ҳам инсондан айрилмайди, буюк бургутдек унинг қалбига қўниб яшайверади.

Ҳа, инсон қаерда қўними, қадри, эрки, ҳуррияти, тинчлиги, ҳузури, бахти, гўзал ҳаёти, севикли яқинлари билан бирга қовушса, ўша маскан унинг ватани.

Шундай экан, “ватангадо” деган сўз маънисиз, мантиқсиз, маърифатсиз сўздир. Яъни бемаъни, бемантиқ ва бемаърифат кимсалар томонидан уйдирилган сўз!

Инсон бор экан, унинг руҳи-ватани бор! Вужуд ўлади, аммо ватан ўлмайди!

Жаҳонгир Муҳаммад

4 комментария

  1. Бир маколадан: «Хориждаги кўп ўзбеклар бу ерга келгач, ўзлари бир ойда ортига кайтиб кетишади. Чунки у ерда уларнинг яхши уй жойлари ва катта пуллари бор.»!!! Бир неча ойдан буён мени бир савол кийнаб келар эди. НЕГА ХОРИЖДАГИ ВАТАНДОШЛАР ШУНЧА БИЛИМЛИ, ТАЖРИБАЛИ ВА ИКТИДОРЛИ БўЛА ТУРИБ, ёППАСИГА ЮРТГА КАЙТИШ УЧУН ХУКУМАТГА МЕЪёРИЙ ХУЖЖАТЛАР БИЛАН МУРОЖААТ КИЛИШМАЯПТИ? БУ ЕРДА МЕН ТУШУНМАГАН НИМАДИР БОР ДЕР ЭДИМ. ЛЕКИН МЕН ТУШУНМАГАН НАРСА БУНЧАЛИК ёКИМСИЗ БўЛАДИ ДЕБ ХАёЛИМГА ХАМ КЕЛМАГАН. ХАР КИМ ХОХЛАГАНИЧА ЯШАШ ХУКУКИГА ЭГА. МЕН УЛАРНИНГ ХОХИШ ИСТАГИНИ ХУРМАТ КИЛАМАН. НАКАДАР АЧЧИК ХАКИКАТ. КАЕРДА ЯШАСАНГИЗ ХАМ ДОИМО ТИНЧ ВА ОМОН БўЛИНГЛАР. (лекин келиб -кайтишда бу ернинг сувини лойкалатиб кетишни хаёлингизга хам келтирманг)

  2. Suv agar turib qolgan ko’lmak bo’lmasa, ravon oqadigan katta daryo, tiniq suv bo’lsa uncha-buncha odamning uni loyqlatishga kuchi yetmaydi. O’sha shirin suvdan ichib, o’sha yerda o’tganlarni duo qaytib ketaveradi. Suvni faqat buldozeri borlar loyqlatishi mumkin.

  3. Мақолани ўқиб бир ҳадиси шарифни эсладим. Мазмуни шундай: бир киши пайғамбаримиздан (САВ)сўрайди: » агар инсон туғилган ватанидан йироқда вафот қилса (қавмларига қўшилолмаса) нима бўлади?» Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қилдилар: «Агар киши солиҳ бандалардан бўлса унинг охират манзилига туғилган ери билан вафот этган жойи орасидагича масофа қўшиб берилади». Динимиз нақадар гўзал, Аллоҳ солиҳ бандаларини азиз қиламан деса Ўзи беҳожатдир. ҳамдлар бўлсин.

  4. Ёш бўлсак ҳам қизиқишларимиз туфайли баъзи нарсаларни холисона ўрганишга ҳаракат қилганмиз ва шундай қиламиз ҳам. Жахонгир Маматовни олдин ёзган, билдирган фикрлари билан танишганимда кучли шахсий адоват туфайли фақат танқидий фикрлайди, деб ўйлар эдим. Бир йилдан буён бу инсоннинг умид билан, қандайдир қалбидаги ёруғлик билан енгилликда ёзаётгани сезилмоқда.

    (постга у қадар алоқаси бўлмаган ПиКр))
    Олдингидек давлатни мухолифат кучларининг таъсиридан фойдаланиб, тузумни ўзгартирмоқчи бўлган «катта кучЛАР» энди у йўлни тутмайдилар. Ҳозирги куннинг таъсир кучи маънавий, ахлоқий ва маданий бузуқликдир. Шунақанги иллатларга ён бермасак, насиб қилса ҳар сохада ҳар қандай «КУЧлар» биз билан ҳисоблашиб иш юритадиган давлатга айланамиз.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *