Ўзбекистонликларга ўқиш тавсия этилмайди: Хитой аллақачон 6G устида иш бошлади

Дунёнинг турли ривожланган давлатларида бешинчи авлод симсиз уланиш имконини берувчи тармоқлар тест режимида ишламоқда. Маълумот учун, 2020 йилга бориб биз ҳам улар қаторига қўшилишимиз айтилган. (Ҳали «айтилган», холос. Ишонвориш жоизмас)

6 ноябрь куни Хитойнинг Фан ва Технология Вазирлиги “6Gни ўрганиш ва уни назорат қилиш” бўйича икки гуруҳ ташкил қилинганини эълон қилди. Хабарга кўра, ҳукумат томонидан технологияларни янада ривожлантириш бўйича жадаллик билан иш бошланган. Биринчи гуруҳ 6G технологиясини амалга оширишда назоратни ўз қўлига оладиганлар — давлат идораларидаги маъсуллар бўлишса, иккинчи гуруҳ — давлатга 6G бўйича қарор қабул қилишда муҳим технологик маслаҳатлар бериб борадиган мутахассислардан иборат.

5G ва 6G симсиз тармоқларнинг бешинчи ва олтинчи авлодига тегишли. Ҳозирда кўплаб мамлакатларда ишга тушиб улгурган 5G 2009 йилда ишга туширилган 4G дан камида 10 баробар тез эканлиги айтилмоқда (қўйидаги расм орқали ўзингиз солиштириб чиқишингиз мумкин). 6G эса… Майли, гапиришга ҳали эрта. Ахир, биз ҳали 5G билан ҳаёт қандай тус олишини ҳатто тасаввурга эга эмасмиз.

Шу ойда (ноябр) Хитойнинг алоқа операторлари ўзларининг 5G тижорат режаларини амалга оширишган эди. Энг арзон вариант нархи атиги 20 долларни ташкил этади.

Шунингдек, Хитой йил охирига қадар 130 000 дан ортиқ 5G база станцияларини ишга туширишни режалаштирмоқда ва бу унга глобал миқёсда энг катта 5G тармоқларидан бирини барпо этишга ёрдам беради. Бу ҳукуматнинг устувор йўналишига айланган. Ушбу хизмат апрел ойида ишга туширилган ва 5G ни ривожлантиришда етакчи ўринлардан бирини эгаллаган (бу борада ҳозирча АҚШ ғалаба қозонмоқда). Фойдаланувчиларнинг асосий қисми геймерлар эканлиги айтилмоқда.

Хитой вазирлиги 6G ни ривожлантириш учун асос яратишга қарор қилганини айтади. «Технологияларга мамлакат ривожланишининг ушбу «ҳал қилувчи босқичида» устувор йўналиш сифатида қараш зарур», — дейди Фан вазирининг ўринбосари Ванг Ши. Вазирлик 6G ни йўлга қўйиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишни бошлайди ва кейинчалик ушбу технологияни қўллаш имкониятларини ўрганиб чиқади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.