Ўзбекистонда қайси соҳа ходимлари маоши энг тез суръатларда ортганлиги маълум қилинди

Sputnik.uz сайти томонидан эълон қилинган мақоладан тушунганим шу бўлдики, Ўзбекистондаги молиячилар ва суғуртачиларнинг маошлари ойлик иш ҳақига нисбатан 90% га ошибди! Ичимни ёндиргани шу бўлди-ки, шўрмонда ўқитувчилар билан духтурларнинг мошлари 15% га ошибди.

Бунга ҳукуматнинг охирги қарори билан шўрмондаларнинг ойлигига 0,7% қўшиб, судьяларнинг ойлигини БИР ЯРИМ БАРАВАР ошириб, уларга ойлик маошларининг 100%игача миқдорда устама тўланиб, камига яна ойлик маошларининг 100%игача миқдорда мукофот пули берилишини ҳам қўшиб тушунишга ҳаракат қилсак, фарзандларимизни қайси касбга ўқитишимиз аниқ бўлиб қолади!

Охирида битта савол туғилади: Нега бизнинг фарзандларимиз Нобел мукофотини олишолмайди?!

Каримберди Тўрамурод

Биринчи изоҳ

  1. Ассалому алайкум! https://regulation.gov.uz/ru/document/95 ҳаволага ўтиб, лойиҳаси таклиф этилаётган Йўриқноманинг 1- боб, 3- банди бўйича ўз фикрларингизни билдирсангиз! (3. Умумий ўрта таълим муассасасининг педагог ходимлари учун бир ставка миқдоридаги иш юкламаси қуйидагича белгиланади:
    1-4-синфларда ҳафтасига 18 соат;
    5-11-синфларида ҳафтасига 20 соат.). Зора, лойиҳа муаллифлари ҳафталик дарс соатини камайтиришса!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.