Ўзбекистонда Букмейкерлик фаолиятини легаллаштириш таклиф этилмоқда

Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб букмейкерларга рухсат бериш таклиф қилинмоқда. Уларни легаллаштириш спортни, айниқса, футболни янада ривожлантиришга, шунингдек, унинг инвестицион жозибадорлигини оширишга ёрдам бериши таъкидланмоқда.

Ўзбекистонда букмейкерлик фаолиятига 2021 йил 1 январдан бошлаб рухсат берилиши мумкин. Бу Президентнинг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида Жисмоний тарбия ва спорт Вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган лойиҳада кўзда тутилган.

Букмейкерларнинг қонунийлаштирилиши спорт соҳасини, айниқса, футболни янада ривожлантиришга, унинг сармоявий жозибадорлигини оширишга, халқаро тажрибага асосланган қўшимча маблағларни жалб қилишга қаратилганлиги айтилмоқда.

2020 йилнинг 1 июнига қадар тегишли вазирлик ва идораларга Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, футбол фаолияти билан шуғулланувчи мутахассисларнинг букмейкерлик фаолияти билан шуғулланганлик, тотализатор ўйинлар ўйнаш, келишилган ўйинларни ўтказиш, ўйиннинг натижасига бевосита таъсир ўтказиш мақсадида футбол ўйинларни келишиш ва унда қатнашганчлик учун қандай жавобгарлик келтириб чиқариши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш топширилди.

2020 йил 1 апрелга қадар букмейкерлик фаолияти билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳукуматга тақдим этиш режалаштирилган.

Ушбу фаолиятни лицензиялаш билан Ўзбекистон капитал бозорини ривожлантириш агентлиги шуғулланиши кутилмоқда. Букмейкерлар фойдасининг бир қисми спортни, шу жумладан, футболни ривожлантиришга йўналтирилиши айтилмоқда.

Букмейкерлик ўзи нима?

Букмейкерлик фирмаси — пул тикиш билан шуғулланувчи қимор муассасаси. Букмейкер воқеанинг бирон бир ёки бошқа натижаси эҳтимолини баҳолайди ва мумкин бўлган ҳар бир натижага коеффициент қўяди — агар у муваффақиятли бўлса, тикилган пул ўша коеффициентга кўпайтирилиши ортидан фойда кўради.
Лойиҳани муҳокама қилиш 29-ноябргача давом этади.

«Футбол ўйинларига пул тикиб, ундан фойда олишга шариатимиз қандай қарайди», деб сўралган саволга Одилхон қори Юнусхон ўғли шундай жавоб қайтарган эди:

«Маълум шартларга кўра футбол ўйнаш ва томоша қилиш жоиз. Лекин турли клубларга пул тикиш – қимор ҳисоблангани учун – жоиз эмас. Унинг ортидан топилган пул ҳаром саналади.

Хуллас, шариатда футбол жамоаларига пул тикишга рухсат этилмайди. Мусулмон одам бундай ношаръий ишлардан йироқ юради, билмаганларга айтиб, огоҳлантириб қўяди”.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.