«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Тайланддаги кирдикорлари

Бангкок халқаро аэропортида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпания расмий вакиллари Ф.С. ва Ш.Б.лар компания йуловчиларининг қўшимча юк учун тўлаган пулларини ўзлаштирганликларига шахсан гувоҳ бўлдик.

Ушбу ҳолат жорий йилнинг 11 июл куни рўй берди. Юқоридаги мансабдор шахслар HY534рейсидаги шахсан мен ва камида яна бир йўловчидан нақд 100 АҚШ долларидан қўшимча юк учун тўлов талаб қилиб олдилар. Лекин олинган маблағ учун квитанция ёки чек берилмади. Бунинг сабаби сифатида бизнинг транзит зонада эканлигимиз иддао қилинди. Тўловни VISA ёки UnionPayхалқаро пластик карталар орқали тўлаш ҳам рад этилди ва биздан фақат нақд пул талаб қилинди.

Миллий авиакомапния вакилларининг биз билан жуда қўпол муносабатда бўлганликларини алоҳида айтиб ўтиш керак.

Юкимизни ўлчаган тарози ҳам ходимлар каби эди:

Тарозининг тегишли мувофиқлик сертификатини тақдим этилмади.

Талаб қилинган пулларни ҳеч қайдан квитанциясиз топширишга мажбур бўлдик.

Воқеанинг кейинги кунида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпания марказий кассасида биз тўлаган 100 АҚШ доллар авиакомпания тўлов тизимига киритилмаганлиги аниқланди.

Босим остида мажбурлаб тўланган пулларни мансабдор шахслар томонидан ўзлаштирганлиги юзасидан Ўзбекистон Транспорт прокуратурасига шикоят аризаси тақдим этилди.

Шунга ўхшаш ҳолатга тушиб қолган бошқа йўловчиларни биз билан боғланишларини сўраймиз. Сабаби, сизнинг ҳам қўшимча юк учун квитанциясиз тўлаган пулларингиз авиакомпания ҳисоб рақамига тушмасдан ўғирланган бўлиши мумкин.

Транспорт прокуратураси текшируви якунлари бўйича хабар кейинги сахифаларимизда эълон қилиниши белгиланган.


Мирзо Субханов

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *