Ўзбек-қирғиз чегаралари ёпилгани хориж ОАВ диққат марказида

1 978 views

Фарғона водийсининг Сўх билан чегарадош бўлмиш Риштон шаҳрида Қирғизистон билан яқин атрофдаги чегара постининг дарвозалари қарийб етти йил ичида биринчи марта августда ёпилмади ҳамда чегаралардан ўтиш эркин бўлганлиги муносабати билан байрам тантаналари ўтказилди, деб хабар беради economist.com нашри. Очилишда Қирғизистон Ўзбекистон чегаралари ўралган бошқарув ҳудуди Сўх билан 150км дан 50км гача камайтирилди.

Мақолада, шушингдек, қуйидаги фикрлар келтирилган:

«2016-йилда Ўзбекистоннинг қарийб 30 йиллик диктатори вафот этгач, янги президент Шавкат Мирзиёев муносабатларни яхшилаш мақсадида тиканли изоляционизмдан воз кечди. У кўпроқ чегара постларини очишни буюрди ва гидроэнергетика орқали ҳамкорлик қилишни ваъда қилди. У ҳам Тожикистон, ҳам Қирғизистон билан чегара битимларини имзолади».

Ўтиш қайта очилгач, ҳар икки мамлакат расмийлари қардошлик яна яхшиланганлиги ҳақида фикр билдирди: «Қирғизлар ҳам, ўзбеклар ҳам туркий тилли, мусулмон, улар худди икки қанотли қушга ўхшайди, бир қаноти етмаса, қуш учолмайди», — деди чегаранинг қирғиз томонидаги вилоят ҳокими Акрам Мадумаров.

Аммо таассуфки,эрртаси куни чегара дарвозалари яна ёпилганча «қуш қанотлар»и қирқиб олинди. Сентябрь ойининг бошларида Риштондан Сўх томон олиб чиқувчи йўл тиканли симнинг бир чети билан тугади, байроқлар ортиқ хилпирамади.

Чегараларда нега сим тортилгани ҳақида эса ҳеч ким расмий баёнот бермади. «Қирғизлар бизнинг дўстларимиз ва қардошларимиз», — дейди ёпиқ чегарани қўриқлаётган ўзбек чегарачиси. Аммо у ҳам чегараларнинг яна ёпилгани ҳақида бирор сабаб айта олмади.

Маълумотларга кўра, расмийлар бу вазиятни озиқ-овқат хавфсизлигини стандартлашга доир масалалар билан изоҳламоқда.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.