Ўзбек блогери Дудьнинг «Колима» фильмини ўзбек тилида намойиш этди

1 056 views

Журналист Юрий Дудь «Колима – қўрқувларимиз ватани »номли янги ҳужжатли фильмни суратга олди. YouTube’да «Вдудь» каналида нашр этилган ушбу фильм Сталин репрессияларига бағишланган.

Икки соатдан кўпроқ давом этадиган ушбу ҳужжатли фильм Юрий Дудь жамоаси билан биргаликда «Колима» йўлини босиб ўтиб, Сталин қатағонларининг қурбонлари ҳақида маҳаллий аҳоли билан суҳбатлардан иборат.

Фильмда Колимага Сургун қилинган актёр Ефим Шифриннинг оилавий тарихи, отаси репрессия қилингани ҳақида ҳам айтилади.

«Сиз ҳозир кўриб чиқаётган фильмнинг икки маъноси бор. Биринчиси, кимдир бизнинг мамлакатимиз қандай даҳшат ичида яшаганини сўзлаб бериш, иккинчиси эса сайёрада ҳаётга мос келмайдиган жойлар борлигини кўрсатишдир. Бу жойларда ҳам инсон мослашиши, яшаши ва бахтли бўлиши мумкин», — дейди Дудь видеонинг бошида.

Дудьнинг сўзларига кўра, фильмнинг мақсади ўтган асрнинг 30-40 йилларида мамлакат қандай даҳшатга тушганини айтиб бериш ва «сталинизм» репрессиясини халққа эслатишдир.

Чексиз ҳиссиётларга сабаб бўлган фильмни таниқли блогер/публицист Нурбек Алимов таржима қилиб, ўз YouTube саҳифасига эълон қилди. Уни ушбу ҳаволани босиш орқали томоша қилишингиз мумкин.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.