Ёшлар иттифоқи ходимлари Тошкентда “прописка” ва автокредит олиши мумкин

Ёшлар иттифоқи доимий рўйхатдан ўтишга сўровнома йўллаши мумкин бўлган ташкилотлар қаторига киритилди.

Ташкилот сайтида ёзилишича, иттифоқ ходимлари Тошкент ва Тошкент вилоятидаги “Ёшлар” комплексларидан хонадон олиши ва доимий рўйхатдан ўтиши мумкин бўлади. Ёшлар иттифоқи бундай ҳуқуққа эга бўлган 61- ташкилот бўлди.

Автокредит бўйича қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан 12 октябрда тасдиқланди. Автокредитни Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Кенгаши раиси, вилоят, шаҳар, туман кенгашлари раислари ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ходимлари олиши мумкин.

Ҳужжатга мувофиқ, “Асака” банки томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши тақдим этган ходимлар рўйхати бўйича “Спарк” ҳамда “Дамас” автомашиналарини сотиб олиш учун кредитлар ажратилади.

Автокредитлар 10 йил муддатга, 3 ойлик имтиёз асосида берилади. Дастлабки бадал суммаси 15%ни ташкил қилади.

Қарор билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашига Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Кенгаши раиси, вилоят, шаҳар, туман кенгашлари раислари ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ходимларининг сотиб олиш учун зарур бўлган автотранспорт воситалари миқдорини аниқлаш юзасидан рўйхатларини тузиш вазифаси топширилди.

Ҳужжат 13 октябрдан кучга кирди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *