Ўзбекистонда иккинчи марта халқаро мева-сабзавот ярмаркаси бўлиб ўтади

2017 йилнинг 6-8 сентябр кунлари Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси бўлиб ўтади.

Ярмаркада республиканинг барча ҳудудларидан келган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб берувчилар ва қайта ишловчилар, турдош соҳа вазирлик, идора ва ташкилотларнинг вакиллари ўз маҳсулотларини тақдим этади, бундан ташқари экспортёрлар ва чет эллик харидорларга зарур бўлган маълумотлар беришади.

Кўргазма павильонларида, хусусан Ўзбекистонда етиштирилган хўл, қуритилган ва қайта ишланган мева, сабзавот, полиз ва дуккакли маҳсулотлар ҳамда зираворлар тақдим этилади.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва хорижий иштирокчилар ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатиш мақсадида “Ўзэкспоцентр” МВК павильонларида “музокара майдончалари” ишлайди, бунда товар етказиб берувчилар хорижий савдо компаниялари, хусусан харид қилиш бўйича қарор қабул қилувчи мутахассислар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг мева-сабзавот экспорти салоҳиятига бағишланган биринчи халқаро ярмарка 2016 йилнинг 8-10 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган эди. Унда 33 та хорижий давлат компаниялари, савдо ташкилотлари, қишлоқ хўжалиги йўналиши вазирликлари, логистика компанияларининг 300 дан ортиқ вакиллари иштирок этди. Булар Швейцария, Литва, Германия, Голландия, Франция, Буюк Британия, Польша, Исроил, Италия, Россия, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Иордания каби давлатларининг тадбиркорлари.  Ярмаркани ўтказиш дастури асосида иштирокчи хорижий компания ва меҳмонлар билан давра суҳбатлари ва музокаралар ўтказилди.

Жумладан, Россия Федерациясининг “Х5 Ритейл групп”, “Сибирский Альянс”, “Магнит”, “Перекресток”, “Невский Кондитер”, “Агролайн” ва “Глобал Трейд”, Ҳиндистоннинг “Эко Грин”, Қозоғистон Республикасининг “Мева Групп” ҳамда бир қатор хорижий компаниялари билан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини янада ривожлантириш истиқболлари, мавжуд муаммоларни ҳал этиш, шунингдек савдо уйларини ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб борилди.

Ҳар бир вилоятдан ярмаркада иштирок этган экспортёр корхоналар ўзларининг маҳсулотларини экспорт қилиш ва уларни жойига қадар етказиб бериш бўйича шартномалар тузди. Ярмарка якуни бўйича хорижий харидорлар билан ўтказилган музокаралар натижасида қиймати 1 миллиард долларлик 1421 минг тонна маҳсулотларни экспортга чиқариш бўйича 355 та шартнома имзоланди, шундан 120 минг тонна маҳсулот 2016 йил якунига қадар экспортга йўналтирилиши кўзда тутилди. Барча шартномалар Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси дирекцияси томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинди.

Ярмарканинг ўтказилиши мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш географиясини янада кенгайтириш имконини берди. Хусусан, Европа мамлакатлари Германия, Шотландия, Швейцария, Буюк Британия, Украина, Белорусия, Литва, Озарбайжон, Россия, Жанубий-Шарқий Осиёдан Хитой, Корея, Япония, Яқин Шарқ мамлакатлари Ироқ, БАА, Туркия давлатларига маҳсулот экспорт қилиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузилди.

Натижада тузилган шартномаларда мевалар 25 фоизни, узум 17 фоиз, сабзавотлар 32 фоиз, қуритилган ва қайта ишланган маҳсулотлар 13 фоиз, дуккаклилар 13 фоиз ва полиз маҳсулотлари 1 фоизни ташкил этди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.