«Ватан омон бўлсин…»

Олий ўқув юртларига пул билан кириш одатини йўқотилмади, суперконтракт қонунийлаштирилди — давлатга қўшимча пул туша бошлади.

Машинага шапка бериш одати йўқотилмади, нархи оширилди — давлатга қўшимча пул туша бошлади.

Чиройли рақамларни сотиб олиш ҳам давлат назоратига ўтказилди — давлатга қўшимча пул туша бошлади.

Менинг фикримча, тўйларни бирхиллаштириш/ихчамлаштириш керак эмас, бунинг иложи йўқ, дабдабали тўйга давлатнинг белгилаган солиғини солиш керак. Тўлашга қурби етадими, қилаверсин.

Оддий ишчи Эшмат ака ойига 1-1,5 млн топади, оддий ВАЗ мошинаси бор, арзон сигарет чекади. Камчиқим тўйхонада ёки ҳовлисида 15-25 млн сўмга тўй қилмоқчи. Омадини берсин. Солик туламайди.

Катта тадбиркор Тошмат ака Эшмат ака топадиган пулни бир кунда топади. Амакилари ҳокимиятга, тоғалари прокуратурага чатишиб кетган. 50 долларлик сигарет чекади, 100 долларлик коняк ичади. Шу одам ҳеч замонда ихчам тўй қилмайди. 10та лимузин, 20та артист келиши шарт. Фалон тўйхонада битта кишининг ўрни 50 доллар. Давлатнинг тегишини қўшсак — 60 доллар бўлади. 300 нафар меҳмон чақирилган бўлса, давлатимиз 3 минг долларга семиради. Ёмон пул эмас.

Шукуржон Исломов

3 комментария

  1. Иқтисод бу! — Ҳар ким ҳам билур албат,
    Ахир тежам бўлса, тинч бўлур бу жон.
    Фақат тежалмаса эди мухаббат,
    Ҳақиқат тежалмаса эди хеч қачон!!!

  2. Пахта теримига чикмагандан солик ундириш керак. Давлатга даромад келади. Барибир штабдагилар билан «курук»ига келишишяпти. Кўча супургани чиқмагандан солиқ ундириш керак. Давлатга даромад келади. Барибир хкимиятдагилар билан «қуруғ»ига келишишяпти. Металлом топширмагандан солиқ ундириш керак. Давлатга даромад келади. Барибир хамма имтиёз пулга дейдиганлар билан келишишяпти. Институтга кирганлардан мажбурий солиқ ундириш керак. Давлатга даромад келади. Барибир ўқитувчи ва прокуратура билан келишишяпти. Кечирасизлар прокуратурадагилар пора олмаслиги эсимда йўқ.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *