Валюта курси: НАЗАРИЯ ва АМАЛИЁТ

Ўзбекистон Республикасининг Марказий банк расмийларининг билдиришича, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича операциялар миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан чет эл валютасига бўлган талаб ҳамда таклифнинг жорий нисбати асосида шаклланадиган алмашув курси бўйича амалга оширилади.

Назарий жиҳатдан қарайдиган бўлсак бу фикр тўппа тўғри, аммо валюта айирбошлаш бозорини синчковлик билан билан кузатсак, назариядаги тасдиқларнинг барчаси ҳам амалиётда ўз исботини топмаётганини кўришимиз мумкин.

1 жадвал—Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали келган жўнатмалар (миллион АҚШ доллари ҳисобида)

2011 — 4276
2012 — 5693
2013 — 6633
2014 — 5653
2015 — 3059
2016 — 2741
Жами — 28055
(Манба РФ Марказий банки)

2 жадвал — Ўзбекистон Республикасининг турли йиллардаги экспорт ва импорт ҳажми (миллион АҚШ доллари ҳисобида)

Йиллар Экспорт импорт

2011 — 15000 10500
2012 — 14400 12100
2013 — 12800 11400
2014 — 13300 12900
2015 — 11400 11800
2016 — 11100 11600
жами — 78000 70300

Манба: CIA World Factbook

Ўзбекистонга валюта тушумининг асосий қисми табиий равишда ўзимизда ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар экспорти эвазига келган валюта ҳисобидан шаклланади. Аммо Ўзбекистондаги реалликдан келиб чиқадиган валюта тушумининг яна бир манбаси борки, одатда бу манба расмий статистика тамонидан ҳисобга олинмайди. Бу манба меҳнат муҳожирлари томонидан Ўзбекистонга олиб келинаётган валюта кўринишдаги маблағлардир. Биринчи жадвалда кўраётганингиздек 2011-2016 йиллар давомида фақатгина Россия Федерациясининг ўзидангина банклар орқали 280055 миллион АҚШ доллари меҳнат муҳожирлари тамонидан республикамизга киритилган. Бу банклар орқали расмий жўнатмалардан ташқари Россиядан шу ўтган давр давомида яна камида 5- 6 миллиард долларни мигрантларимиз ўзларининг ёнида ёки «қўлма-қўл почта» орқали мамлакатимизга олиб келадилар. Агар республикамиз меҳнат муҳожирларининг Қозоғистон, Корея ва бошқа давлатларда ҳам кўпчиликни ташкил қилишини инобатга олган айрим манбаларнинг тасдиқламаган маълумотларига кўра бу давлатлардаги меҳнат муҳожирлари ҳам шу даврда энг камида 16 миллиард АҚШ долларига тенг маблағни республикамиз ҳудудига олиб келмоқдалар. Демак 2011-2016 йиллар давомида меҳнат муҳожирлари тамонидан иқтисодиётимизга 50 миллиард АҚШ долларига тенг маблағ киритилган.

Агар ушбу кўрсаткичга товар ва хизматлар экспортидан ўша даврда мобайнида иккинчи жадвалда кўрсатилганидек 78 миллиард долларни қўшсак, олти йил давомидаги валюта бозоридаги жами таклиф 128 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади.

Энди валюта бозоридаги талабга келсак, ушбу давр мобойнида иккинчи жадвалдан кўриниб турибдики чет давлатлардан зарур товар ва хизматлар сотиб олиш учун 70.3 миллиард долларга талаб бўлган. Бундан ташқари жисмоний шахслар тамонидан ҳам яна 12 миллиард долларга талаб бўлган деб тахмин қилинса , валюта бозоридаги таклифнинг талабдан деярли 45.5 миллиард доллар ортиқча эканлигини кўришимиз мумкин. Бу дегани агар фақат назарияга ва расмий талабга асосланадиган бўлсак ўртача йилига 7.5 миллиард долларлик ортиқча таклиф бўлиши керак. Аммо ўтган ушбу давр давомида долларнинг расмий ҳамда “қора бозордаги” курсини доимий равишда узликсиз ўсиб борганлигини инобатга олсак савол туғилади, ортиқча инобатга олинмайдиган норасмий талаб қаердан пайдо бўлди?

Биринчидан ортиқча талаб аҳолининг сўзга ишонмаганликлари сабаб ўз омонатларини долларда жамғариши эвазига юзага келди. Тан олиш керакки оддий ҳалқнинг бу омонатлари талабга жуда кам таъсир қилади.

Иккинчидан норасмий ортиқча талаб турли жиноий йўл билан топилган маблағларни долларга айлантириб, юзлаб миллиардлаган АҚШ долларини хорижий давлатларга олиб чиқилиши натижасида вужудга келиб, айнан мана шу ҳолат долларнинг курсини назарий билимларга зид равишда суъний равишда доимий ўсишига ва бугунги кундаги аслидан бир неча баробар ортиқча баҳоланишига олиб келади.

Бизнинг фикримизча агарда юқорида келтирилган иккинчи турдаги валютага бўлган норасмий талабни йўқ қилиш учун тегишли давлат органлари хамкорликда зудлик амалий чора тадбирлар комлексини ишлаб чиқиш лозим. Жиноий йўллар билан орттирилган маблағларни валютага айлантириб хорижга олиб кетилишини олди олинган тақдирдагина иқтисодиётимизда ҳақиқий ўсишга ва миллий валютамизнинг долларга нисбатан реал ва стабил курсига эришиш мумкин.

Давлатназар Рўзметов, иқтисодчи, Хоразм вилояти

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *