Ваъдага вафоси йуқ ҳоким, ёхуд бир шикоят изидан

Таҳририятимизга Қўшкўпир туман Қотоғон қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Жуманиёзова Ширин опа хат билан мурожаат қилиб, Қўшкўпир туман ҳокими берган ваъдасини устидан чиқмаганидан шикоят қилди.

Ушбу шикоят хатида ёзилишича, Жуманиёзова Ширин 2017 йил 8 сентябрда Шовот туманида бўлиб ўтган сайёр қабулхона жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худайберганов шахсан учрашиб тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш учун қишлоғидаги давлатга қарашли собиқ маиший хизмат кўрсатиш марказининг биносини ижарага олишига ёрдам беришини сўрайди. Давлат маслаҳатчиси шу ернинг ўзида масалани ўз ечимини топишига нима тўсқинлик қилаётганлиги тўғрисида суриштирганда Қўшкўпир туман ҳокими Сардор Юсупов фуқаро Жуманиёзова Ширинга ушбу бинони бериш масаласини 5 кун ичида ҳал қилишга ваъда беради. Масала ҳал бўлганидан хурсанд бўлган фуқаро Ш. Жуманиёзова ўз миннатдорчилигини билдириб, марказий телеканаллардан бирига интервью беради. Аммо бугунги кунга қадар, ушбу бинонинг бўлғуси тадбиркорга берилмаганлигини сабабларини ўрганиш мақсадида Қўшкўпир туман ҳокимлигига ташриф буюрдик.

Биз бориб, ушбу масалага ойдинлик киритиш учун туман ҳокимига учрашишни мақсадида туман ҳокими ёрдамчиси Нуриддинга мурожаат қилдик. Ҳоким ёрдамчиси бу масалада ҳоким бобонинг безовта қилишни эп кўрмай ҳокимликнинг бош мутахассиси Анварбек Тойировни ўз хонасига чақиртирди. Аммо бу мутахассис бу масаладан умуман хабари йўқлигини билдирганидан сўнг, бизни Қўшкўпир тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Валиев Ҳамро Дадабаевични кабинетига бошлади. Аммо ҳокимнинг ўринбосари Ҳ. Валиев ҳам Ш. Жуманиёзованинг масаласидан хабари йўқлигини, аммо бу фуқарога бундан икки йилларча муқаддам тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиши учун 400 метр квадрат ер майдони ажратилганини эслашини маълум қилди ва бу масалага туман ҳокимлигининг ҳуқуқшуноси Баҳодир Юсуповга учрашсак, ойдинлик киритиши мумкинлигини маслаҳат бериш билан кифояланди. Баҳодир Юсуповни излаб топганимизда ҳукушунос жаноблари каминага журналистик суриштирувида олиб бориш қоидаларини ўргатиб, фуқаро Ш. Жуманиёзова бино сўраб туман ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилмаганлиги ва ушбу фуқаро сўраётган бинода Роҳатой исмли аёл оиласи билан анчадан бери яшаб келаётганлиги, аммо бино туман ҳокимлигига тегишли эканлиги ҳақида бизни хабардор қилди. Ҳуқуқшуноснинг ишонч билан гапириши ортидан, бизнинг аризагўй Ширин Жуманиёзова туҳматчи эмасмикан, деган шубҳа уйғотди. Ахир туман ҳокимидаги маъсул ходимлар бир бошли бинони сўралаётганидан, бунинг устига Президентнинг давлат маслаҳатчисидан юксак мартабали инсоннинг ёнида туман ҳокими ваъда берганидан бехабар бўлишлари мумкин эмас.

Шундай ўйлар билан биз Қўшкўпир туман ҳалқ қабулхонасига ташриф буюриб ва қабулхона мудиридан Ширин Жуманиёзова исмли фуқаро сайёр қабулда давлат маслаҳатчисидан бино ажратилиши масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилган қилмаганлиги ҳақида сўрадик. Катта бир «иш»ни очганича, «мана, ўқинг» дея 8 сентябр куни Шовот туманидаги сайёр қабул чоғида ҳақиқатдан ҳам тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино сўрагани ва Қўшкўпир тумани ҳокими Сардор Юсупов 5 кун ичида ушбу масалани ҳал қилишга ваъда бергани тўғрисидаги ёзувни кўрсатди. Ажабо, наҳотки давлат маслаҳатчисининг олдида берилган ваъдалар туман ҳокимлигидаги маъсуллардан тортиб то туман ҳокимигача ҳаммасининг хотирасидан шунчалик тез чиқиб кетган бўлса?! Қизиқ, бу хотиранинг пастлигидан далолат берадими ёки оддий фуқароларнинг мурожаатларига бўлган муносабатларининг ўзига хос кўринишими? Балким Қўшкўпир туманидаги катталар олдида ваъдалар бериб, улар кетиши билан унутилиши одатий ҳолдир?

Биз бу бинога даъвогарга берилиши шарт деган фикрдан йироқмиз. Негаки, агар ростданам ушбу фуқарога икки йил олдин бино қуриш учун ер ажратилган ва шу кунгача қурилиш ишлари бошланмаган бўлса, нима учун бу ҳақда давлат маслаҳатчисига бу ҳақда айтилмай, бинони беришга ваъда берилди? Туман ҳокими кичкина одам эмаски, давлат маслаҳатчисини, халқни алдаб ваъда бериб, эртаси куни ваъдасини унутса.

Президентимиз катта ишонч билдирган туман ҳокими шундай қилса, бошқалардан нимани кутиш мумкин? Ҳоким бобо, ваъда вафоси билан чиройли, деган гапни унутмадингизми? Балким, Сиз учун ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ ОЛДИДА БЕРИЛГАН ВАЪДА ҚУРУҚ ГАПдир?

Давлат Назар

Биринчи изоҳ

  1. Аввало туман хокими масалани урганиб хал киламиз дегани — албатта айнан шу бинони берамиз дегани эмас. (МУТТАХАМ ВАЪДАВОЗЛАР АЙНАН ШУ ЖАВОБНИ БЕРИШАДИ) Хозир лайокати бор хам йук хам тайер бино еки ер сураб юрибди. Нукул мансабдор шахсларни айбини истамай бор жавобга шукур килинглар-да энди. Бизга хам кийин. Амалимиз ширин, рахмимиз келмайди барибир. (хокимлар барибир шундай фикр киладида)

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *