«ВАҚФ» қинғирликлари абадийми?

2 114 views

«Вақф» хайрия фонди ташкил қилингани ҳақида барчамиз биламиз ва бунинг моҳиятига етганлар роса хурсанд бўлишди. Вақф бу – миллий ва диний қадриятимиз, минг йиллаб шаклланган урф-одатларимиз, халққа, миллатга ёрдам қўлини чўзадиган восита.

Тарихга назар солсак, биргина Алишер Навоий даврида вақфнинг энг юқори чўққиларга етганининг гувоҳи бўламиз. Навоий шахсий маблағлари эвазига неча-неча мадраса, кўприк, қудуқ, ҳаммом, шифохоналар қурдирганидан хабардормиз, ўқиганмиз.

Турли давлатларда, хусусан, Миср, Туркия, Малайзия кабиларда вақфнинг ўрни вазирлик даражасида ва ундан нафақат мусулмонлар, балки бошқа дин вакиллари ҳам фойдаланаётганини кўришимиз мумкин.

Вақф ҳам мулк, ҳам хайриядир. Вақф иккала томоннинг – ҳам мулкдорнинг, ҳам ҳақдорнинг юкини ўз зиммасига олади. Мулкдор закоти ёхуд хайриясини ҳақдорга етиб боришига ишониб топширади, ҳақдор эса усти бут, қорни тўйишидан шубҳа қилмай вақфга мурожаат қилади.

Энди бизнинг даврдаги «Вақф»га келсак, бу ташкилот халқнинг ишончини сўндирмоқда, халқ нафратини қўзғамоқда, хўжакўрсинга қилинаётган ишлардан барчамизнинг энсамиз қотяпти. «Нега?» – дейсизми?

Чунки Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси раҳбарлари, «Вақф» фонди раҳбари бу фонднинг туб моҳиятига етишмаяпти, ақллари оқсамоқда. Фонд пуллари кераксиз ўринларга сарфланмоқда, олинаётган махсулотлар уч-тўрт баробар қимматига сотиб олинмоқда, фонд пуллари ювилмоқда, фонд устидан президент порталига шикоят қилаётган мурожаатчилар сони беҳисоблигидан ижтимоий тармоқлар қулоқларни қоматга келтирмоқда.

Хулоса қиладиган бўлсак, бу фонддаги қинғирликлар даставвал унинг раҳбари Искандар ака нафсига муккасидан кетиб, қиммат автомашина сотиб олишидан бошланди ва ҳозирги кунгача давом этиб келмоқда. Яқинда бу одамни «Қўйлиқ ота» масжидидан ишдан бўшатишибди. Айтишларича, олдин ишлаган масжидларидан ҳам қавми ҳайдаган экан. На диний билими, на юридик ва на хўжалик ишларидан кўникмаси бор одам бутун бир «Вақф» фондига раҳбар қилиб қўйилгани Ўзбекистон Мусулмонлар Идорасининг кадрлар масаласида умуман лаёқатсизлигидан, деб биламан.

Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар наҳотки шуларнинг барчасига кўз юмиб, билмаганга олиб ўтирибсизлар. Наҳотки, республикада «Вақф»ни бошқаришга лаёқатли, тадбиркор, юридик, хўжалик соҳаларидан хабардор бир раҳбар топилмаса?! Халқ норизо, омонатга хиёнат бўлмоқда, миллатни қўшни давлатларга шарманда қилмоқда, кўзни каттароқ очинг!

«Вақф» хайрия фонди ходими

 

Манба

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.