Ўзбекистонликлар Осиё ўйинларида 20 та медалга сазовор бўлди

Ашхободда бўлган V Осиё ўйинларининг илк кунларидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси 15та медалга сазовор бўлди: 2 та олтин, 3 та кумуш ва 10 та бронза.

Олтин медалларни Илҳомжон Машрабов (туркман кураши — 75 кг.гача бўлган вазнда) ва Обидали Мавлонов (кураш — 90 кг.гача бўлган вазнда) қўлга киритди.

Шаҳзода Эргашева, Гулхуморой Дадабоева ва Гулмира Исматовалар ўз вазнида кумуш медалга сазовор бўлди.

Туркман кураши бўйича ўз вазнида бронза медални Исломжон Қўлдошев, Файзулла Умматов (2 та медаль), Абдурасул Ҳабибуллаев, Шаҳобиддин Сангилов (2 та медаль), Элдор Нематов, Манзурой Муйдинова (2 та медаль), Дилафрўз Мамажонова, Гулмира Исматова, Ҳусан Носиров, Элбек Сотволдиев, Обидали Мавлонов, джиу-джитсу бўйича — Суҳроб Усмонов олди.

Уч кунлик ўйинлар натижасига кўра Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа кўрсаткичи бўйича иккинчи ўринда бормоқда. Беллашувлар 27 сентябргача давом этади.

Манба: “Kommersant.uz”

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.