Ўзбекистонлик IT-мутахассислар Microsoft билан ҳамкорлик қилади

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Microsoft компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар беради вазирликнинг расмий сайти.

Ҳужжатда интеллектуал мулкни ҳимоя қилишни кучайтириш, Ўзбекистонда кибер хуружларга қарши тизимларини мустаҳкамлаш, ахборот технологиялари ва «булутли» технологияларда, шунингдек мобил ишланмалар, очиқ маълумотлар ҳамда «салмоқли маълумот» (биг дата) ни тарқатиш ва қайти ишлашда, дастурий таъминот ишлаб чиқариш, «интернет буюмлари» учун ишланмалар тайёрлаш йўналишларида инновацияларни амалга ошириш каби истиқболли ҳамкорлик белгилаб олинди.

Ҳамкорлик меморандумига кўра, алоқалар босқичма-босқич мустаҳкамланиб боради ва амалга оширилади. Ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш шартларига кўра, Microsoft компанияси ўзбекистонлик мутахассислар билан «булутли» ва мобил технологиялар бўйича тажриба ҳамда билимларини ўртоқлашади, стартапларни амалга ошириш ва «булутли» ва мобил бизнес-ишланмаларни, очиқ ва салмоқли маълумот тизимларини яратиш, шунингдек IT-кўникмаларни ва кибер хуружлардан ҳимояланиш бўйича ташкил қилинадиган машғулотларни ўтказишда малакали экспертлар билан қўллаб-қувватлайди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *