Ўзбекистондаги биринчи “ақлли” шаҳар — Нурафшоннинг янги лойиҳаси тақдим этилди (Фото)

Тошкент вилояти маъмурий маркази – Нурафшон шаҳрининг лойиҳаси тақдим этилди.

Шаҳар Ўзбекистондаги биринчи «ақлли» шаҳар бўлади, унда маъмурий бинолар, замонавий ва қулай турар жойлар, бизнес марказлар, меҳмонхоналар, спорт мажмуалари, ёшлар ижодиёт маркази, кутубхона, мактаблар, кўп тармоқли шифохона бунёд этилади.

Истироҳат боғлари, боғлар, майдонлар, пиёдалар ва велосипедчилар учун хиёбонлар ташкил этиш кўзда тутилган. Самарали жамоат транспорти тизимини жорий этиш режалаштирилган.

Шаҳар маркази орқали сунъий анҳор оқиб ўтади, унинг ёқаси бўйлаб йўл ётқизилиб, кафе, дўкон ва бошқа объектлар очилади.

Эслатиб ўтамиз, аввал Тошкент вилояти ўзининг маъмурий марказига эга эмас эди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати 25 август кунги 11-ялпи мажлисда Тўйтепа шаҳрининг номини Нурафшонга ўзгартириш ҳақидаги қарорни тасдиқлади.

Бир кун аввал сенаторлар шаҳарни вилоят бошқарувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш ҳамда Тошкент вилоятининг маъмурий маркази этиб белгилаш ҳақидаги қарорни тасдиқлашган.

 

2 комментария

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.