Ўзбекистонда президент исмини қўйганлар алоҳида сийланадими?

Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги мулозими эгизакларига президент исмини қўйган оилаларни сийлаш анъанаси ўтмишга айлангани, янги туғилган чақалоқларга ижтимоий ёрдам¸ қандай исм қўйилишидан қатъий назар¸ ҳаммага бир хил тақсимланишини айтди.

Хоразмнинг Гурлан туманида Ўзбекистон президенти шарафига Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйилган эгизакларнинг бобоси неваралари дунёга келганидан бир ой ўтиб ҳам ҳокимият ва президент маъмуриятидан бу оилага жиддий эътибор қаратилмаётганидан шикоят қилди.

Бу шикоятга муносабат билдирган Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги мулозими ёрдам ҳаммага бирдай берилиши кераклигини айтди. «Бу президентнинг исмини қўйибди, ёрдам бериш керак, деган гап йўқ. Мамлакат қонунчилигига кўра, ҳар бир янги туғилган болага икки ёшгача ота-онасини даромадидан келиб чиқиб моддий ёрдам берилади», — деди у.

Биринчи изоҳ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *