Ўзбекистонда маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш бўйича махсус комиссия тузилади

Ўзбекистон Президенти «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида» фармойиш имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш бўйича махсус комиссия ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумлар шахсини ва уларга оид материалларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилади.

Махсус комиссия:

жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумлар шахсини ва уларга оид материалларни жойларда ишчи гуруҳлар томонидан синчковлик билан, шу жумладан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш йўли билан ўрганилишини ташкил қилади;

амалга оширилган ишлар натижаси бўйича 2017 йил 10 ноябрга қадар Президент ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича комиссияга кўриб чиқиш учун тегишли таклифлар ва материалларни, шу жумладан, маҳкумларни афв этиш ҳақидаги илтимосномаларни тақдим этади.

Ишчи гуруҳлар эса Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг муассасаларига бориб, маҳкумларга оид шахсий жилдларни, материалларни ва уларнинг шахсини синчковлик билан, шу жумладан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш орқали ўрганиб, тегишли таклиф ва материалларни махсус комиссияга тақдим этади.

Манба: “Daryo.uz”

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.