Ўзбекистонда янги тўлов тизими ишга туширилди

28 сентябрда Ўзбекистонда янги OSON тўлов тизими синов тариқасида ишга туширилди.

Тизим Brio Group томонидан ишлаб чиқилган.  Унда ҳар бир рўйхатдан ўтган фойдаланувчига QR-код берилади.

Тизим орқали барча — шаҳар ва мобиль алоқа, коммунал ва тижорат хизматлари, интернет, кабелли телевидение ва боша хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мумкин.

Тизимга чекланмаган миқдорда карталарни қўшиш, ҳар биридаги маблағлар ҳақида маълумот олиш, кимга ва қанча тўлов ўтказганини аниқ билиш ва хабардор бўлиш, чекларни электрон кўринишда хотирада сақлаб қўйиш, зарур бўлганда маълумотни қоғозга босиб чиқариш мумкин.

Oson фойдаланувчиси бўлиш учун мобиль телефон рақамини киритиш ва пароль ўрнатиш лозим бўлади. Тизимга кириш учун 4 та рақамни киритиш кифоя. Ёки Touch- ID дан фойдаланиб, тезроқ рўйхатдан ўтиш ҳам мумкин.

Терминал йўқ ёки ишламаган пайтда хизматлар ва харидлар учун Oson мобиль иловаси ва QR-коди ёрдамида тўлаш мумкин. Карта йўқотиб қўйилганда дарҳол блокировка қилиш имконияти ҳам бор.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *