Ўзбекистонда ишсизларга жамоатчилик ишларида қатнашгани учун 750 минг сўм берилади

Ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб қилинадиган ишсиз фуқароларнинг максимал ойлиги 748 минг сўм бўлади.

Куни кеча Ўзбекистон ҳукумати ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларини ташкиллаштириш тартибини қабул қилди. Ҳужжатга кўра, жамоатчилик ишлари иштирокчиларининг ойлик маоши ЭКИҲнинг 5 бараваридан кўп бўлмаслиги лозим (1 ЭКИҲ – 149 775 сўм).

Ишлар бюджет ташкилотлар томонидан ташкил этилганда харажатлар Ўзбекистон Жамоатчилик жамғармаси томнидан қопланади. Тадбиркорлар ёки ННТ томонидан ташкил этилганда эса жамғарма маошларнинг 50 фоизини таъминлайди. Ўз навбатида, ишларга жалб қилинган 1 нафар ишсиз фуқаро маошининг жамғарма ҳисобидан қопланган ЭКИҲнинг 2,5 бараваридан кўп бўлмасилиги лозим.

Ишсиз фуқаролар турли худудларни ободонлаштириш, турар-жой фонди биноларини, кўча, тротуар, ирригация ва мелиорация тармоқларини таъмирлаш, мавсумий қ/х ишлари, жумладан махсулотларни тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, ногиронлар, қариялар, беморларни парваришлаш ҳамда турли объектларни қайта таъмирлаш каби ишларга жалб қилинади.

Агар 2017 йилда Молия вазирлиги жамоатчилик ишлари фондига 84 млрд сўм ажратган бўлса, 2018 йилда 714 млрд сўм ажратиш режалаштирилган. Шунингдек келгуси йилдан бошлаб ишсиз фуқароларни жамоатчилик ишларига жалб қилиш амалиёти Республика бўйлаб тадбиқ этилади.

Қайд этиш лозим, жамоатчилик ишларига жалб этиладиган жисмоний шахслар даромад солиғидан озод этилган.

Биринчи изоҳ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *