Ўзбекистонда илк дельфинарий барпо этилади

Вазирлар Маҳкамаси Тошкент шаҳрида замонавий ва юқори технологияли маданият ва истирохат боғини барпо этиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Унга кўра, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ўрнида янги дам олиш маскани қурилади.

Майдони кўл билан бирга 20,79 гектарни ташкил қилувчи боғда амфитеатр, рангли фаввора, аттракционлар ва ҳордиқ чиқариш учун бошқа кўнгилочар объектлар қурилади.

Шунингдек, иккита “Америка тепаликлари” аттракциони, иккита болалар автодроми, интерактив поезд, лабиринт, сёрфинг билан шуғулланиш учун сунъий тўлқинли сув иншооти, тўртта қўлга ўргатилган дельфин иштирокидаги шоу-дастур учун дельфинарий очилиши кутилмоқда. Қарорга кўра, дастлаб 4 та дельфин ҳарид қилинади.

Хориждан олиб кирилувчи қурилиш материаллари, ускуналар, техника, аттракционлар, аудио ва видеоқурилмалар, дельфинлар, қушлар, балиқлар ва ўсимликлар божхона тўловларидан озод этилган.
Лойиҳа концепциясига кўра, реконструкция қилинган ва замонавийлаштирилган янги боғ ҳар куни 10 минг нафар ташриф буюрувчига хизмат кўрсата олади.

1 октябрга қадар боғ ҳудудидаги бинолар бузилади, аттракционлар олиб ташланади. 1 ноябрда эса боғнинг шу ҳудуди узоқ муддатли ижара учун инвесторга берилади. Ижара муддати лойиҳа якунлангандан кейин 49 йилга тенг бўлади. Янги боғ 2021 йилнинг 1 январь кунигача фойдаланишга топширилиши керак.

Ушбу лойиҳа қиймати 60 млн. доллар бўлиб, унинг инвесторига Stargate Systems МЧЖ айланaди.

3 комментария

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *