Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги «Косонсой» чегара-божхона пости фаолияти қайта тикланди

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасидаги “Косонсой” чегара-божхона пости фаолияти қайта тикланди, деб хабар беради ЎзА.

Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда вилоят ва туман ҳокимларининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, миллий маданий марказлар раҳбарлари, фахрийлар, ёшлар, журналистлар, шунингдек, Олабуқа райони ҳокими ўринбосари бошчилигида ташриф буюрган қирғизистонлик меҳмонлар иштирок этди.

Меҳмонлар чегара постида ўзбекона меҳмондўстлик удумларига биноан карнай-сурнай садолари остида тантанали кутиб олинди.

Маросимда ўзбек ва қирғиз халқларининг тарихи умумий, маданий ва диний қадриятлари муштарак, анъана ва урф-одатлари ўхшаш экани, халқларимиз ўртасидаги қадимий дўстлик, қардошлик ва аҳил қўшничилик муносабатлари кейинги вақтларда янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *