Ўзбекистон ТИВ “Озодлик”да эълон қилинган хатга эътибор қаратди

Ўзбекистон томони “Озодлик” радиоси веб-саҳифасида 2017 йилнинг 1 сентябрь куни “АҚШдаги ўзбек дипломатлари устидан президентга арз қилмоқдалар” сарлавҳаси остида чоп этилган мақолага эътибор қаратди.

Шавкат Мирзиёевга йўлланган очиқ хатда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ходимлари қонунсизлик ҳамда ўз хизматларини суистэъмол қилганлиги айтилган.

Ўз навбатида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий вазирлиги АҚШдаги Ўзбекистон ТИВ ходими хат муаллифи билан учрашиб, хатда кўтарилган масалаларни муҳокама этишга тайёрлигини билдирган.

«Шу муносабат билан маълум қиламизки, Вашингтон шаҳрида бўлиб турган республика ТИВнинг масъул ходими Қадамбой Султоновга мактубдаги масалаларни муҳокама қилиш учун муаллиф билан учрашиш ваколати юклатилган», — дея қайд этилган ТИВ хабарида.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий вазирлиги “Озодлик” радиоси интернет-манбааси хат муаллифи билан боғланишга кўмак беришига умид қилмоқда.

Манба: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.