Ўзбекистон Президенти Остонада бир қатор давлатлар раҳбарлари билан учрашди

Қозоғистонга ташрифи чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бир қатор давлатлар раҳбарлари билан учрашди, деб хабар қилади ЎзА.

Foto: ЎзА

Жумладан, давлатимиз раҳбари Остона шаҳрида ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашди. Мулоқотда икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларнинг мустаҳкамланиши ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Foto: ЎзА

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида ўтаётган ИҲТ саммити доирасида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан учрашди. Музокарада Ўзбекистон ва Туркиянинг савдо-иқтисодиёт, инвестиция, сайёҳлик ва бошқа соҳалардаги алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Foto: ЎзА

Ўзбекистон Президенти Остона шаҳрида шунингдек, Афғонистон Президенти Ашраф Ғани билан учрашди. Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт коммуникациялари, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Манба: UZ24

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *