Ўзбекистон Польшадан келувчи сайёҳлар учун виза олиш жараёнини енгиллаштиради

Кейинги йилнинг январь ойидан бошлаб Польшалик сайёҳлар кириш визаларини ҳужжатларни қабул қилиш кунидан ташқари, икки иш куни давомида расмийлаштириши мумкин бўлади. Куни кеча мамлакат раҳбари тегишли ҳужжатни имзолади.

Ушбу визалар 30 кунга расмийлаштирилади. Шунингдек, ҳужжатга кўра, республика туризм ташкилотлари томонидан бериладиган туристик ваучер ва таклифномаларни тақдим этиш тартиби ҳам бекор қилинди.

Аввал юридик ва жисмоний шахсларнинг сўровномалари ТИВда 10 иш куни ичида кўриб чиқилган.

Бундан ташқари, ҳужжатда белгиланган ўзгартириш Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Испания, Италия, Латвия, Малайзия, Таиланд, Франция, Чехия, Швейцария ва Япиния фуқаролари учун ҳам тааллуқли.

Манба: “Kommersant.uz”

Биринчи изоҳ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *