Ўзбекистон мьянмалик қочқинлар учун гуманитар ёрдам жўнатади

Мьянмада вужудга келган вазият, айниқса ушбу мамлакатда мусулмон озчиликни ташкил этувчи роҳинжаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги хабарлар Ўзбекистонда хавотир билан қарши олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВнинг сешанба куни эълон қилинган баёнотида сўз боради.

«Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва БМТ Низомида белгилаб қўйилган тамойиллар, шунингдек Ислом ҳамкорлик ташкилоти мақсад ва вазифаларига таянган ҳолда Ўзбекистон зўравонликнинг ҳар қандай кўринишини қоралаб, ирқи, тери ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа қарашлари, миллати ёки ижтимоий келиб чиқиши, мол-мулки, бирор табақага мансублиги ёки жамиятдаги ўрнидан қатъи назар ҳар бир инсоннинг барча ҳуқуқ ва эркинликлари сўзсиз таъминланишини ёқлаб чиқади», — дейилади баёнотда.

«Шу муносабат билан биз Мьянма ҳукуматини бегуноҳ мусулмонларга қарши зўравонликларга барҳам бериш ва уларнинг олдини олиш учун барча зарур чораларни қўллашга чақирамиз», — дея қайд этилади баёнотда.

ТИВ, шунингдек Ўзбекистон ҳукумати мьянмалик қочқинлар эҳтиёжлари учун гуманитар ёрдам юбориш тўғрисида қарор қабул қилганини маълум қилди.

Халқаро миграция ташкилоти роҳинжа мусулмонларининг Бангладешга оқимини мисли кўрилмаган деб атамоқда. ХМТ маълумотларига кўра, 25 августдан буён Бангладешга қарийб 370 минг қочқинлар кириб келган бўлиб, уларнинг 60 фоизи болалардир.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *