Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларига!

«Шерюрак» фильмини кўрмаган инсон йўқ юртимизда. Ажойиб ишланган тарихий фильм. Фильмдаги энг охирги эпизодни эслайсизми? «Шундай қилиб, очликдан силласи қуриган, рухан эзилган шотланд аскарларлари охирги кучини тўплаб, ўзидан ҳар томонлама кучли инглиз армиясига қарши аёвсиз жангга кирди. Ва ўзининг асрий орзуси — озодликка эришди», — деб тугалланади.

МТЖмизнинг айни дамдаги холатини худди шу фильмдаги шотланд жангчиларига ўхшатдим. Сўнги «ҳаёт-мамот жанги» олдидан, мағлубиятлар исканжаси, омадсизлик, танқидлар, тушунмовчиликлар руҳий зўриқиш… Албатта, бу қадар кучли босимни енгиш осон иш эмас.

МТЖнинг ашаддий мухлислари номидан футболчиларига мурожаат қилмоқчиман. Йигитлар, тушуниб турибмизки, сизлар ЖЧга чиқишни ҳаммадан кўра кўпроқ истайсиз. Турли гап-сўзларни ёддан чиқаринг! Аввалги ўйинлар барчаси энди тарих. Унутинг. Олдимизда хақиқий ЖАНГ турибди. Ҳаммаси биттагина мана шу ўйинни ўзидагина ҳал бўлиб, биз Россия-2018 йўлланмасига эга бўлишимиз учун жуда яхши имконият бор. Таъбир жоиз бўлса, жахон чемпионати учун ҳақиқий ўйин эртага бўлади. Ундан аввалги ўйинлар эса, шунчаки эртанги ўйин учун тайёргарлик бўлди ҳисоб.

Корея устидан ғалаба қозонинг ва гурухдаги вазият, танқидлар, турли гап-сўзлар, барча-барчасини оёғини осмондан қилиб ташланг. Футболчи бўлганингиздан бери ўтказган ўйинларингизни энг сарасини, энг зўрини мана шу ўйинда кўрсатинг. Қариб, кексайганингизда набираларингизга айнан мана шу тарихий ғалаба ҳақида ҳикоялар айтасиз ҳали. Тасаввур қилинг, эртанги ғалаба билан юртимизнинг шаҳару қишлоқлари, чойхонаю гузарларида байрам бошланади.

Шу биргина ўйин билан халқимиз қаҳрамонлари сифатида тарихдан жой олишингиз мумкин.

Юз йиллардан кейин: «Шундай қилиб, мағлубият ва танқидлардан чарчаб, силласи қуриган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари 2017 йил 5 сентябрь куни Жанубий Корея устидан ғалаба қозонди ва ўзининг узоқ йиллик орзуси Жахон чемпионати»га йўл олди», — дея келажак авлодларимиз эслаб юришсин!

Ғалаба учун биз мухлислар ҳам стадионда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, фантастик даражада қўллаб-қувватлашга тайёрмиз! Сиз ва биз — бир жамоамиз!

Олға, ЎЗБЕКИСТОН!

Дилшодбек Нурматов

Манба: stadion.uz

27 комментариев

  1. Кадрлик ўйинчилар! Сизлар майдонга тушаётиб «муз» билан «баба»ни эсингиздан чикариб, захира ўриндиги томонга (бабага) умуман эътибор бермай, ўз билганингизча бахамжихат булиб ўйнанглар. Сизларнинг йўкотадиган нарсангиз колмади деяётганлар адашганини ХАЛИ СИЗЛАРДА ОНА ЮРТ МЕХРИ БОРЛИГИНИ билсин. ЛАХАВЛА ВА ЛА КУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАХ!

  2. 100- та одамдан ким ютади деб сурасанг хам Корея деб жавоб беради. Лекин юрагида озгина буса хам Узбекистон ютади дейди. Ман ишонаман бу сафар бизни боллар ютади

  3. Хар гал омад Кочган. Аммо бу гал Аллох йулни о чип бервотганга ухшиди. Бизаникила ютомаган уйинлада Эрон ё Катар бир нималар килишди. Охирги имконият! Охирги умид! УША ИШОНМАЁТГАНЛАЯМ АГАР ЮТСА хурсанд булишадию. Май ли АГАР Аллох на
    сиб Киган буса ким ним а дейишдан кат ий назар чикади. Яратгандан умиддамиз. Омад боллага!!!!

  4. Бразиляга боралмаган кастини олиш керак Ушанда Кареслар парот Киган Эронга ютказиб…..Болларга омад уз куларинда шунча хижолатчилиди юворилар мужиклар.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.