Ўзбекистон АҚШнинг Nukem компаниясига 300 млн долларлик уран етказиб беради

Ўзбекистон етти йил давомида Американинг Nukem компаниясига 300 млн долларлик уран концентратини етказиб беради. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев 27 сентябрь куни Халқаро пресс-клуб йиғилишида маълум қилди.

Вазирнинг қайд этишича, Nukem компанияси билан шартнома Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафта АҚШга ташрифи вақтида Нью-Йоркда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми якунлари бўйича имзоланди.

Элёр Ғаниев мазкур шартнома уран концентратини етказиб берувчи бошқа давлатлар келишаётган битимларга қараганда анчагина манфаатли шартлар асосида имзоланганини таъкидлаб ўтди.

Манба: “Gazeta.uz”

2 комментария

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *