Ўзбекистон 50 мингга яқин мьянмалик қочоққа кўмак кўрсатади

Бангладеш Қизил ярим ой жамияти Мянманинг Ракхайн штатидан Бангладешга қочиб ўтган одамлар учун Ўзбекистондан юборилган энг катта инсонпарварлик ёрдамларидан бирини қабул қилиб олади. Бу ҳақда ЎзА Бангладеш ҚЯОЖ маълумотларига таяниб хабар қилди.

Эҳтиёжга муҳтож 8 минг оиланинг ҳар бири (тахминан 50 минг киши) Ўзбекистондан юборилган 14 турдан зиёд озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар, жумладан, гуруч, шакар, ерёнғоқ, сут кукуни, печенье, чивинга қарши тўр, аёллар, эркаклар ва болалар учун кийим-кечаклар (сари, лунги, футболка), кўрпа-тўшак, оёқ кийимлари, асосий дори-дармон воситалари ва минерал сув билан таъминланади.

Ўзбекистон вакиллари Бангладеш ҚЯОЖга инсонпарварлик юкларини душанба куни эрталаб етказиши маълум қилинган. Жамият раиси Ҳафиз Аҳмад Мажумдар юкларни Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиевдан қабул қилиб олади.

Бангладеш ҚЯОЖ раҳбари қочоқларга инсонпарварлик юклари юборилгани учун миннатдорчилик билдирди.

6 комментариев

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *