Ўткир Қаламтебратар: «Самвел, эсингдами…»

Хўш, сен кимсан? Қачон пайдо бўлдинг? Йўқ, туғилган йилингни айтмаяпман. Бу совуқ турқ, айёрона қиёфа ўзбек футболида қачон кўриниш бера бошлади?

Мен Сени биринчи марта бундан 3-4 йил аввал, ҳўв бирда, ҳали «Пахтакор»га менежер бўлиб юрганингда юрагида ўти бор бир йигитни туғилганига «пушаймон» қилдирганингдан, сиқувга олганингдан кейин яхшироқ таний бошлаганман. Эсладингми? Майли, унда ўзим хотирангга солиб қўяман.

2012 йил. «Пахтакор» мавсумни жуда ёмон бошлаганди. Айниқса, жамоанинг ОЧЛда кўрсатган нурсиз, маънисиз ўйинларидан ҳамма норози эди. «Пахтакор»нинг «Ал Араби»га қарши ўйинида эса бир гуруҳ мухлислар «Бабаян, в отставку!» деган баннер кўтаришган эди. Ёдингга тушаяптими?

Сен нима қилдинг? Барча ишингни йиғиштириб, ўша «маҳмадоналар»ни топиш ва уларни «танобини тортиб қўйиш»га киришиб кетдинг. Ахир улар сендай «қудратли» одамга «сакраб» қўйган эди-да. Азизбек деганини қўриқчиларинг тунда оёғини ерга теккизмай ҳузурингга келтиргани, бечора болани 15 суткага қаматиш билан таҳдид қилганинг, қўрқитганинг эсингдадир…

Умуман, сени аслида ким эканлигинни биринчилардан бўлиб ўша йигит айтган эди. Эшит:

«…Биласизми, бу ерга ишга келган инсонлар нега тезда бўшаб кетишади. Чунки, улар Бабаяннинг айтганини қилмаган. Агарда кимдаким «Пахтакор»да узоқ муддат ишлашни ният қилса, албатта Самвел акани айтганини қилиб чизган чизиғидан чиқмай «подход» қилиши керак.

«Тўғрисини айтсам, «Бабаян, в отставку!» деган баннерни клубнинг ички муҳити бузилиб, жамоанинг аҳволи йилдан-йилга оғирлашиб бораётгани учун кўтардим. Ахир «Пахтакор» халқ жамоасику, шундайми? Наҳотки бир вақтлар халқ учун ўйнаб миллионлаб инсонларнинг кўнглига олам-олам шодлик бахшида этган жамоанинг бугунги тақдири ҳеч кимни қизиқтирмаса. Агар бу кетишда бўлса яқин бир-икки йил ичида «Пахтакор»нинг аҳволи оғир деган хабар эшитсам ажабланмаган бўлардим…»

(Иқтибос 2012 йилда бир нечта сайтларда эълон қилган «Бабаян, в отставку-2″ ёхуд сиқувга олинган мухлис қисмати» сарлавҳали мақоладан олинди)

Аммо барибир айёрлик қилдинг. Ўз «ақлинг» билан бирор натижага эришишга кўзинг етмагач, бошқа, янада жирканч, нопок йўлларни ахтара бошладинг. Шундан бўлса керак, кейинчалик «Пахтакор» иштирокидаги ўйинларда тўқсонинчи дақиқадан кейин жамоанг фойдасига пенальти белгилаш урфга айланди. Бироқ, негадир сен сувдан қуруқ чиқдинг, чиқавердинг…

Хўш, сенларчи? Нега энди оддий мухлис кўриб-билиб турган найрангларни — кўриб кўрмасликка, билиб билмасликка олдиларинг!? Эсларингдами, «Пахтакор» ва «Металлург» иштирокидаги келишилган ўйиндан кейин «Пахтакор» раҳбариятини ҳам жазолашга ваъда бергандинглар. Қани лафз? Умуман, сенларни 32 миллионлик халқни устидан кулишга, лақиллатишга ким ҳуқуқ берди?

Биттанг оппоқ сочинг билан ишимиз «шаффоф» деб одамларни алдайсан, бошқа биринг журналистларни «қишлақи» деб ҳақорат қиласан. Нима, бизнинг ишимизга ҳукуматнинг аралишиши тақиқланган, деб кўнглингизга келган номаъқулчиликларни қилаверсанларми? Сенлар учун давлат сиёсати даражасига кўтарилган «Жамоатчилик назорати» деган гапларнинг икки тийинлик аҳамияти йўқми?

Пичоқ суякка бориб тақалди. Сен ҳам, сенлар ҳам Ўзбекистонда яшайсан. Шу давлат фуқароларисан! «Халқ билан мулоқот» йилида ҳокимлару-вазирлар одамлар олдида ҳисоб бераётганда Сенлар кимсан? Сен ҳам, сенлар ҳам ҳозир, шу бугуноқ Халқ олдида жавоб беришинг шарт. Умуман, ФИФАнинг “Федерациялар ишига ҳукуматнинг аралашишига йўл қўйилмайди” деган бандига ҳам тупурдим. Сенларнинг носоғлом, нопок сиёсатингга чек қўйишнинг бошқа йўли, иложи йўқ. Майли бизни ФИФА барча мусобақалардан бадарға қилсин, мингдан минг розиман!

Ўткир Қаламтебратар

15 комментариев

  1. 14 ta uyinda gol urolmagan hujumchi sergeyev bilan hal qiluvchi uyinni bowqariw bu tentaklikni uzi halq nafrati sanga babayan uzbek futboli mutasadilariga esa hayf wunday murabbiyni bizga biriktirganlariga 1 ta gol va tarihiy voqeaga asos soliniwi mumkin edi afsus

    1. Foydasi yoq chunki futbol federatsiyasi kuchli monopoly qip tashgan ajratilgan pullarni eb ichib uchaska qurishga ishlatadi iloji bosa osha futbolistlardan tortib federatsiyani ishchilarini kofe restaranlarga xam kirgizmaslik kere daje toylarga xam chaqirmaslik kere choyxonalarga umuman kirgizmaslik kere kocha kuyda korganda …. qip tashash kere

  2. 3-4 yil oldin 17 yoshli bollar joxonga chiqtiku nogironlar 3 marta joxon chimpion bolishdi nega osha nogironlardan yoki 17 yoshli yogitla uje 21-22 ga tolishdi oshlani qoymadi oyinga 14 ta oyinda bir marta oyogiga koptok tegmagan sergeyivni yoshi 40 kirgan jeparovni umuman koptokti tosmagan labanovni yugurishga xoli yoq kashanda xaydarovni ozidan ranaldo yasab ogan rashidovni ximoya qilolmiydigan kremetskiyni nega oyinga qoyishadi chunmadim

  3. нетолка бабаян мтж боллариниям куритиш кере корейслардан 1 таймда шунча шанс совга килинди дарвозага аник зарба 3-4 марта берилди халос, проста жалка

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *