Ўткир Қаламтебратар: «Ана сенга «сурприз-у», мана сенга «сурприз»… ёхуд ўзбек ОАВсида «жинсий эркинлик инқилоби»

Бекорчиликдан интернет титкилаб, жуда қизиқ хабар ўқиб қолдим. Нима эмиш, 2050 йилга келиб инсонлар… робот (!) билан «уят иш қилиш» имконига эга бўларкан. Қандай қилиб, дейсизми? Унда эшитинг.

Маҳаллий «idea.uz» нашрида қайд этилишича, ҳозирги технология — роботларнинг мукаммаллашиб бораётгани, уларнинг инсоний қиёфага яқинлаштирадиган сунъий терилар яратилаётгани бунга имкон берармиш. Энди инсонлар тўшакдаги шеригини ташқи кўриниши таниқли “киноюлдузни” эслатадиган роботга алмаштириши ва у билан хаёлидаги барча жинсий фантазияларини рўёбга чиқариши мумкин эмиш.

Бу чўпчакни қаердан олдинг, дейсизми? Ҳечам чўпчак эмас. Бизнинг оммавий ахборот воситалар олди-қочди нарсалар ёзмайди-ку. Нотўғри эшитмадингиз — «idea.uz» сайтининг «пешанаси»га кичкина қилиб бўлса-да, «Сайт матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган», деб ёзиб қўйибди.

Мана шунақа. Яна сизлар тараққиётдан орқада қолаяпмиз, деб нолиганингиз-нолиган. Шу хабарни ўқигач, қизиқишиб кетибми, веб-сайтни «ичак-чавоғини» ағдариб ташладим. Эй, акалар, бу сайтнинг турган-битгани «Цивилизация», «Демократия эпкинлари», «жинсий озодлик» экан!

Мисол керакми? Марҳамат! Қайсидир қаламингга қурт тушгур сайтга тест жойлабди. Унинг остига эса русчада «тест орқали одамлар ўзида гомосексуал белгилар бор ёки йўқлигини тахмин қилиши мумкинлиги, агар кимдир ўзини «бесоқолбозлик»да шубҳа қилса, хавотир олмаслиги, чунки у — ёлғиз эмаслиги»ни баён қилибди. (Муаллиф ўзини назарда тутган шекилли).

Хуллас, эндигина тупураман деб оғиз жуфтлаётганимда бошқа, асосан шоу-бизнесни ёритадиган «protoday.uz» деган сайтда «Фигурали учиш бўйича чемпион Рэдфорд фигурачи дўстининг қўлини сўради» сарлавҳали ўзбекча материал, «бежиримгина» сурати билан эълон қилиниб турибди-да…

Йўқ, булар кўпайиб кетибди. Биргина мен ва Алишер акамларнинг «тупуги» буларга камлик қиларкан. Агар ҳамма бир бўлиб буларни «чўктирмаса», назорат қилмаса, эртага бир жинсли никоҳни қонунийлаштириш масаласини кўтаришдан ҳам тап тортишмайди!

Ҳа, айтганча, шахсан менга «сурпризлар» ёқмайди!

Ўткир ҚАЛАМТЕБРАТАР

3 комментария

  1. Gomoseksualizm g’oyalari Overton oynasi qonuni asosida jamiyatga asta sekinlik bilan singdirilmoqda, hozir 4 bosqichda ekanmiz))))

  2. Дарё уз даги хабарни укиб уз фикримни ёзаяпман. Бу хол куп такрорланади.

    Sayfullayev Baxtiyor Sayfullayevich A.N.Ostrovskiy nomidagi Toshkent davlat teatr-rassomchilik san’ati institutini bitirgan (hozirgi O‘zbekiston davlat san’at va madaniyat instituti), professor, O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan madaniyat xodimi, Qoraqalpog‘iston Respublikasi san’at arbobi.

    Театр ва рассомлик санъати институти деб ёзилса тугри булмайдими, хамиша рассомчилик деб айтилади, ёзилади. Адабий тилда рассомчи деган суз йук, расмчи ва рассом деган сузлар бор.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *