Ўткир Назар: Қозончининг ҳаққи бор…

Ман ҳайронман, айримлар ижтимоий тармоқларда бечора Ислом Тўлагановни суд 6 йил “кесганига” норози бўлиб «аюҳаннос» солмоқдалар. Ҳайронман ҳарна 6 йилга қамадику! Яна нима керак? Агар раҳматли Жасурбекнинг ўлимидан кейин халқ йиғилиб петеция қилмаганида, буям йўқ эди. Балким бу пайтда Исломжон Туркияда ҳалиям маза қилиб юрган бўлармиди? Бечора терговчию, прокурорларни, судя жанобларини намунча қийнашни яхши кўради одамлар, шунга ҳайронман. Барака топкурлар агар шу петиция бўлмаганида Жасурбекни ўзи йиқилиб, ўзини ўзи ўлгудай қилиб дўппослаган десаям ҳаммамиз ишонардик. Ҳалқда бир гап бор “қонун резинка, уни истаганча «чўзиш» «маҳорат»га боғлиқ!” Энди мундоқ ўйлаб кўринг, шу қонун пракурору ва судъялар қўлида бўлганидан кейин булар булар ҳал қилади: Жасурбекни кўпчилик дўппосладими, ёки “қўй оғзидан чўп олмаган” битта Ислом Тўлаганов урганми?
«Улар муштлашишни бошлашди. Кўринишидан, Жасурбек аввал кураш билан шуғулланган. У усул қўллаб, Исломнинг қўлини қайирган ва улар йиқилган. Шу вақтда учинчи курс талабаси Ҳурмат келиб, уларни ажратган. Шундан кейин Ислом шикастланган елкасини ушлаб кета бошлайди. Лекин Жасур Исломга қараб югуради. Ўлмас бақириб бундан огоҳлантиради, шунда Ислом ўнг оёғини кўтаради ва тирсаги билан юзини тўсади, Жасур унга қорни билан келиб урилади ва ундан қон оқа бошлайди», — дея талқин қилган шу системадан пенсияга чиққан Исломнинг отасининг гапига ишонмай, Жасурбекнинг қотилларини аниқлаб жазолаш бўйича акция ташкилотчиси, марҳумнинг синфдошларидан бирининг онаси бўлмиш Тамилла Ортиқова Жасурнинг ўртоқларига асосланиб “Жасур ва Ислом ўртасидаги баҳс бир йил олдин юзага келганди. Икки ўсмир бир йил аввал бир қизнинг устидан тортишган. Ҳодиса юз берган куни Жасур синфда навбатчи бўлган, у ахлат тўкишга чиққанида бу ерда уни бошқа коллеждошлари (6 киши) кутиб турган. Ислом ва Жасур уришиб кетишган. Шундан сўнг йигитлар ерда ётган Жасурни дўппослашган” деган гапларга ишонсинларми. Ўзи ҳамма нарсани “расвосини” чиқарган шу петиция бўлса! Яна ўша петеция ташкилотчисига ишонсинларми? Шунчалигам содда бўладими одам деганиям.
Прокурор ва судя жаноблари қонун бўйича вояга етмаган шахс хорижга чиқиши учун бирор кишининг ҳамроҳлигида бўлиши зарурлигини, билсаларда, аммо Исломбек эса вояга етмаган шахс бўла туриб қонунга хилоф равишда Қозоғистон орқали Туркияга жойидаги ўқув жараёнлари ва йил якунига оид имтиҳонлар тугамаган пайтда тўсатдан оилавий танишининг тўйига борганини тан олгандан сўнг ҳам, гарчи тергов жараёнида унинг онаси буни рад қилиб ёлгон кўрсатма берганига маълум бўлсада яна унинг “тенгдош йигитлар ўртасида бўлиб ўтган келишмовчиликларда Исломбекнинг ўнг қўли, аниқроғи бош бармоғи синган. Унга мия чайқалиши ташхиси 7 май, яъни воқеа содир бўлган кундан 3–4 кун ўтиб тиббий хулоса берилган”лиги ҳакидаги гапларига ишонмай бўладими? Ислом Тўлагановни жабрланувчига чиқарилмагани учун судяга “раҳмат” демайсанларми? Бу ахир жасоратку?
Ахир бечора Исломбек “бошидан олган жароҳатини коллеж ичида, яъни аҳлат қутиси ёнида Жасурбек қўқисдан мушт туширганидан сўнг олганини, у 12–20 май кунлари Туркияга тўйга бориб келганидан сўнг шифохонада юқоридаги мия ташҳис билан даволаниб чиққанини ҳам” айрим одамларнинг унга раҳми келмаганига ҳайронман.
Менимча Жасур Ибрагимовнинг ўлими билан боғлиқ жиноят ишини олиб борган терговчи, прокурор ва судъя жанобларига яратган “ихтиролари” Ислом Тўлагановни нақ олти йилга “кесганлари” учун “раҳмат” айтиб, “мукофот” ҳам бериш керак. Ахир ҳалқимизнинг “қозончининг ҳақи бор, қайдан чиқарса қулоқни” деган мақолни амалда исботлаб, суд тизимининг нақадар “адолатли” эканлигини аниқ кўрсатиб бердиларку! Наҳот шуни «тушунмайди» баъзилар.
Р/S : Жасур Ибрагимовнинг оила аъзолари ва яқинларига яна бир бор чуқур таъзиямизни изҳор қилиб, уларга оллоҳдан сабр ва бардош тилаймиз. Марҳумнинг жойларини жаннатдан қилган бўлсин.

2 комментария

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *