Уруш кўрган болажонлар — мажруҳ қушлар…

Бўтқасини емай қўйди кеча ўғлим,
Совуб қолди, чойини ҳам қайтиб олдим.
Ва ногаҳон юзчасига тегса қўлим,
Пешонаси олов экан, йиғлаб қолдим…

Остонага бир кун шошиб қоқилди ва
Тишчасининг орасидан қон кўринди.
Эшик тирқи тирноғини қўпорганда,
Гўё менинг вужудимда жон йўқ эди…

Гўдакларга йўламасин ҳеч зиёнлар!
Улар биздек нопокликлар қилмайдида.
Қочолмади Бирмадаги болажонлар,
Катталардек тез чопишни билмайдида…

Тинчликпарвар шоҳлар, қани у аёнлар?..
Қани улар? — Ахир шулар асл хоин.
Ахир шулар «нонга суртиб ейишмоқда»,
Бирмадаги болаларнинг қотган қонин…

Уммат бунча хор бўлди-я, бунча зулм?!.
Барин фосиқ КУЧлар кафан бичишмоқда.
Ҳар фитнада ғолиб бўлиб, қадаҳ уриб,
Мусулмонлар кўз ёшини ичишмоқда…

Уруш кўрган болажонлар — мажруҳ қушлар,
Икки кунда кексайишди зулм билан.
Пичоқларни қучиб ухлар энди улар,
Қуролини ташламайди уйқуда ҳам.

Маърифат Темурзода

10 комментариев

  1. Аллох албатта рахм килади ёки уларни кофирлардан куткариб вафот тобтиради еки кофирларни зулмидан саклайди иншаъ Аллох биз факат дуо дан тухтамайли азиз дин дошларим Аллох хамиша мумин- муъминаларни азиз килсин амин

  2. Gunohlarimiz sabab bolajonlarimiz bilan jazolama ya Robbim ….Mazlumlarimizga ozing mehr qanotlaringni pasaytr ozing rahimlilarning eng rahimlisisan Faqatgina ozingni fazlu karaminga qudratinga buyukliginga va xalimliliginga suyanamiz…

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *