Ўқитувчиларнинг жамиятдаги обрўсини тиклашга қаратилган қарор қабул қилинди

1 842 views

27 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унда педагогика соҳасидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича қарор топшириқ ва вазифалар юклатилган.

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Марказий банк, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига биргаликда уч ой муддатда таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган педагог кадрларнинг ижтимоий нуфузини ошириш, жамиятда педагогик фаолиятнинг обрўсини юксалтириш, педагогларни ёшларга намуна ва ўрнак даражасига кўтариш, шунингдек, турли танловлар ва конкурсларда совриндор бўлган, ўқувчи-талабалари республика ва халқаро олимпиадаларда, танловларда юқори натижаларни қўлга киритган педагогларга уй-жой, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги автомобиль, маиший-хўжалик жиҳозлари сотиб олишлари учун имтиёзли ипотека ва истеъмол кредитларини ажратиш тартибини жорий этиш юзасидан таклифларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси топширилган.

Фото: Sputniknews-uz.com

2 комментария

  1. kun.uz сайтига қойил, кўз тегмасин ижодига, рахбарияту мухбирларига. Эркин ижодкор Тўра Муроднинг «Гап бошқа, иш бошқа: Ўқитувчи ва шифокорлар мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқда!» мақоласини ўқиб жуда хурсанд бўлдим. Коммент қолдиришни иложи йўқлиги учун лайк босдиму шу ерга дилимдагиларни ёзмоқчи бўлдим.
    Шу эски уйларни кўчириш ва кўчаларни кенгайтириб очиш учун бирор қурилиш фирмасига тендер асосида бериб қилдирса бўлмасмикин. Ҳокимликлар бажариладиган ишларни назорат қилувчи, мувофиқлаштирувчи ва режа асосида ишловчи бўлишлари керак. Мен ҳам бир туман ҳокимлигида ишлаган пайтимда асосий кўчани кенгайтириш мақсадида бир отахоннинг уйини бузишга ҳоким бош барча ташкилот раҳбарлари жалб этилганди. Жуда хунук холат. Менга жудаям ноқулай бўлганди ўшанда. Отахон бузилаётган ғиштни қайта жойлар, бузаётганларни лаънатлар ва хатто кетмон билан урмоқчи хам бўларди. Шуни режали ва ечимини кўзлаб бошлаш керакмасмиди?
    А-373 бизнинг бошга бало бўлган йўл, ҳар ойда ойликдан камида 20 000 ейдиган йўл, икки кунда бир 5 та ходим четидаги ўтини териб, сувини қуядиган йўл, ҳар хафта ва ёмғирдан сўнг бордюрини оқланадиган йўл ва энг муҳими Буюк ипак йўли тизимидаги йўл. Поликлиника ва тиббиёт бўлимлари катта йўлни ободонлаштириш учун махсус тез ёрдам машиналарида боришганини кўриб, чақирув бўлиб қолса нима бўлади деб ўйлаб қоласан. Қўрқоқмиз, «дух»имиз шу комментларни ёзишга етябди холос. Бундан минг афсусдамиз. Ўзгаришимиз учун кўп вақт талаб этилишини ўйлаб янада хафа бўламиз. Лекин озчилик бўлса ҳам чин дилдан бирор нарсани истаса, ихлос қилса албатта ижобий натижа бўлади. Ёзябману, дилимдагиларни ҳам хануз қоғозга ўраб ёзишга ўрганиб қолганимни сезябман. Ўзгараман, аслиятимни асл холича бўлишига интиламан.

  2. Яхши, ишингизга ривож. Шунга қарамай ўқитувчиликдан нафақага чиққан эдим. Халқ таълими аълочисиман. Шунга қизиқиб кўриб чиқдим халос.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.