Ўқитувчидан қўлингни торт!

Мен кеча Урганч шаҳрида ўтказилган «Қовун сайли» ҳақида эшитиб, хурсанд бўлган эдим. Кечга яқин сайлдан бир-биридан чиройли суратлар келгач, хурсандчилик янада ортди. Лекин бугун бу сайлни ўтказиш учун ўқитувчиларни олиб келиб, текин (ҳатто мардикорлар ҳам пулга ишлайди) ишлатилганлиги ҳақидаги хабар таъбимни хира килди. Нафақат таъбимни хира қилди, балки жахлимни чиқарди.

Наҳотки, шундай миқёсдаги катта сайлни ташкил қилган Хоразм вилояти ҳокимлиги кўчаларни тозалаш, чодирларни тиклаш ва бошқа ишларни қилиш учун тегишли ишчиларни олиб келиб ишлата олмайди? Нима сабабдан, қайси меъёрий ва ахлоқий нормаларга асосланиб, бу ишлар ўқитувчиларга қилдириляпти ? Бу қарорни қабул қилганларнинг ҳам устозлар ўқитганми?

«Устоз отангдай улуғ», дейдилар. Ўқитувчиларни ишлатганларнинг оталарини олиб келиб, текинга ишлатишса, улар қандай ҳолатга тушар эканлар? Хуллас, гапим гап: таълим муассасаси — дунёвий давлатининг масжиди, черкови, ибодатхонаси. У муқаддас жой. Ўқитувчилар эса келажагимизнинг боғбонлари, болаларимиз тарбиясининг хунармандларидирлар. Мен барчадан таълим муассасаларини тинч қўйишларини ва ўқитувчилардан қўлларини тортишларини талаб қиламан!

Дониёр Рўзметов

17 комментариев

  1. Уз ватанинг ва уз шахринг учун хашар килсанг хеч катинг камайиб колмайди укитувчисан урнак булишинг керак. Сен ёзувчи эмассан шуни бил. Агар билмасан хор буласан

    1. Давлат, хокимият пулларни нима киляпти? Ободонлаштириш деган ташкилотлар бор хабарингиз борми шундан? Агар эплолмаетган булишсалар хокимиятдагилар уша ободонлаштириш булимларига ишга одам олишсин, канчадан канча одам ишли жойли булиб колади. Укитувчини текинга ишлатормасдан куча супуртириб, ахлат олдириб. Узингиз чикинг хар икки кунда куча тозалагани.

  2. Уз ватанинг ва уз шахринг учун хашар килса кам бомайди??? Мана ватанимиз учун хамма уз иши билан халол ва профессионал даражада мехнат килса фойдаси куп, текинга халкни ишлатмасдан. Хам ойликдан налог олинади хам текинга ишлатади. Тогрими бу???

  3. Укитувчиларни бепул ишлатиб ободонлаштириш бошкармаси билан хокимият фалон хажимдаги тозалаш ишлари бажарилди деб ободонлаштириш ишчиларига ойлик/наряд/ёзишиб рулини арра килишади.Бу бутун Республикада таркалган давлат пулини умаришниг бир тури.

  4. Хар бир касб эгалари уз вазифасини бажарган маъкул. Акс холда жамиятда бугунги кунги муаммолар купаяверади. Укитувчи ободонлаштириш ташкилотида ишламайди, у болага таълим беради.Баркамол ва комил инсонни етказиш бн. Куча тозалаб, урнак булиши, унинг зиммасидаги вазифаларга кирмайди. Муаллимлик кучада колган касб эмас, Асрор. Сизга хам шунака дилозор фикриззи баен килиш ун харфларни териб, езишни ургатган хам укитувчидир!

  5. Езувчи эмассан, деганиз хам нотугри деб хисоблайман, чунки педагог хам маълум бир маънода ижодкор, хисобланади. Унда махорат,кобилият, иктидор, сабр, болага булган мухаббат туйгулари мужассам.

  6. Nima uchun öqituvchilar öylab körmadilaringmi.Xammasi xam ilmli va saviyali emas.Biz xam öqiganmiz bilamiz konspektni yozdirib semestrda chiroyli qilib yiğib olishardi.Studentchilik pul yöq.Bazilarini xozir köchada körsam nafratlanib ketaman.

  7. Гирт ахмок экан-ку бу Асрор Абдуллаев дегани. Укитувчи арпангни хом урдими, жужахуроз, кекиртагингни чу’зиб кичкирасан? Сенсирашга ким куйибди сенга?!

  8. Халк таьлими вазири Иноятов нуткини узгартириш керак. Сабаб соф адабий тилда гапирмайди. Канакдир тушунарсиз кушимчалар боор

  9. Ўқитувчилар гўнг йиғишга чиққанда, хашар хеч нарса эмас ! Ўқитувчиларнинг умуман обрўси қолмаган.

  10. Хашар — элга ярашар дейди. Лекин бундай ишлатиш — хашар эмас! Хашар хар замонда бир булади, унда эл иштирок этади. Хашар тез-тез булаверса, унда факат битта касб эгалари катнашаверса билмадим… Ё кимлардир «ута аклли», ё мен замондан оркада колганман.
    Яна бир гап: Бир-иккита «палагда тухумлар» фикр ёзадиган буптими? Акл хаммада бор, лекин фаросат хар кимда бор эмасда?!
    Фикрни чаласаводлар ёзмасин, майлими? Аввал тилни тугриласин ва саводни. Кейин мархамат… Булмаса атрофни «саситиб» юборади.

  11. Кадимда битта хутикча сенлашни урганибди. Шунинг учун уни каттарганида минишга ургатишибди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *