УНИВЕРСИТЕТ ДОМЛАСИДАН АНОНИМ ПОСТ

(Ушбу постни қайсидир университет домласи фейсбукда қолдирибди. Биз уни таҳрирсиз сизга илиндик. Домланинг аҳволи шу бўлса, улардан таълим олганлардан нимага хафа бўлиш керак?)

«Хеч кимни Ғийбат қилиш ниятим йўқ, маслахат сўраш учун ёзаяпман… Ўзи Интернетда дийдиё қиладиган одатим ҳам йўқ, лекин шу кунларда ишдаги бўлаётган ҳолатларга ақлим етмаяпти (олдинлари ўзимга олмасдим негадур хозирда асабим бузилвотти). Хуллас қисқа қилиб ёзишга харакат қиламан… Университетда ишлайман. 80 минут дарс, 10 минут танаффус, шу 10 минутни ҳам 5 минути биринчи гурух чиқиб кетишига, яна 5 минути иккинчи гурух секин кириб жойлашишига кетади. Шу орада тезда буфетга тушиб кружкамга чой солиб чиқдим, дарсни ўз вақтида бошладим, битта талабам доскага чиқиб уйга вазифани топширмокда, қолганлар эшитишмокда, чойимни энди битта хўпламоқчи эдим, эшикни очиб кафедра мудирим қаради. Кўзларини бакрайтириб “ДАРСМИ?” диб сўради (дарслигини жуда яхши билса хам) –“Хаа дарс” дидим манам, — “Ичмен мумкинМАС” диб эшикни ёпдила. Ман ТУШУНМАДИМ нима мумкинмас??? Ман печёнила билан чой ичвотганим йўқку, 1 чашка чойни ўзику, томоқ хўллашга, мисол учун шуни ўрнида 0.5 талик сув бўлганида индамасдику, 0.5 тали сувни хамма жойда хатто мухим сиёсий учрашувларда, конференцияларда, кириш имтихонларида хам столга қўйиладику. Обрўли одам гапираетганда хам тингловчила ичиб ўтиришадику, ёки спикерни ўзи хам ичадику. Баъзи учрашувлада спикер олдига чой қўйишадику, хўплаб хўплаб гапирадику… Ман ўқитувчи бўлганим учун МУМКИНМАСМИ??
Агар дарсни хали бошламаган бўлсам, каредорда талабаларни куттириб қўйиб ўзим ичкарида чой ичиб ўтирган бўлсам ха ўзимда айб дердим. Ёки баъзи ўқитучиларга ўхшаб туркиядан опкеган нарсамми дарс пайти сотвотган бўмасам, (кафедра мудирамиз ўзлари хам иш вақти кийим кечак опкелиб сотадила) ёки яна бошқалага ўхшаб талабала билан проста гаплашиб ўтирмаяпган бўлсам, шовқин бўмаса, фақат шу 1 хўплам чой бир жиноятми??
Талабаладан сессия пайти пул йиғволадиган ўқтучилар хам бор, семестр охиридаги дарслада очиқчасига йиғишади, шунақа пайтлада улани эшигини очиб қарамилла кафедра мудиримиз.
Хуллас шу хаёллар миямда айланди. Дарсим тугаганида кафедрага кирсам Ўзлари набираларини опкеб ўтқизиб қўйибдила, лабарант қиз у болача билан компьютер ўйнашвотти.. «ИШМИ БЎТ БОҒЧАМИ???» дигим келди лекин андиша қилиб индамадим. Ман у болачага қаршилигим йўқ ёки мол опкелиб сотишларига хам, дарс пайти ўзлиги тефалда чой қўйиб ичишларига хам қарши эмасман (яна бошқа нарсалани ёзмадим, ғийбат бўмасин), фақат одам ўзи қивотган иши ва бошқаладан талаб қивотган ишлари ўртасида логик баланс бўлиши керемасми??
Дарс сифатига 0.5 сув яхши таъсир қилиб 1ст чой ёмон таъсир қиладими? Кафедра мудирига қайси чегарагача хамма нарса мумкину? Ўқитувчига қайчи чегарагача хеч нарса мумкинмас? Шу нарсалага тушунмадим, илтимос маслахат берила ман қанақилиб шунақа нарсалага асабимни бузмаслигим мумкин?, сани гапин бир нарса диб кетвурими? ёки юзин кўзин димасдан хамма гапни юзига этиб ташими?? Олдиндан рахмат хаммага..
PS: аноним бўлиб ёзишимдан мақсад ўзимни яшириш эмас, балки кафедрамни оброси учун …»

5 комментариев

  1. Кутарилган мавзунинг долзарблигини каранг! Фикрни ифодалаш усулига тасанно!!

  2. албатта бу ерда университет домласи чаласаводлигини ва университет савиясини курсатиб қуйибди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *