UMS нинг қўли синган техник ходими беш ой темир аппарат билан ишга қатнаганлиги аниқланди

1 000 views

«UMS» алоқа оператори Самарқанд филилида техник хизмат кўрсатувчи ходимлардан бири қўли синган бўлса ҳам «Илизаров» темир аппаратида беш ой давомида ишга қатнаганлиги жорий йилнинг октябр ойи бошида аниқланди.

Корхона ишчисининг қандай ҳолатда кўли синганлиги ва нима сабабдан у синган қўл билан ҳам ишга келишга мажбур булаётганини ўрганишга ҳаракат қилдик. Аниқланишича, UMS техник ходими Ж.Т. жорий йилнинг биринчи май куни қўлининг очиқ синиб кетиши натижасида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиалига олиб келинган.

Тиббиёт муассасасининг мурожаатлар рўйхати китобида 01.05.2019 йил санасидаги №11/314 сонли рақам билан кайд этилган ёзувда UMS ходими  Ж.Т. соат 11.15да «вақтинчалик ишсиз» сифатида сўзидан ариқдан йиқилганлиги сабабли «чап билак суяги юқори учлигидан очиқ синиб силжиш»и ташхиси қўйилган. Қўли очиқ синган бемор тиббиёт муассасасида шифокор Ш.Л. назоратида 10 кун давомида стационар ётиб даволанган. Беморнинг синган кулини оддий гипслашнинг имкони бўлмагани учун унга Илизаров номли темир аппарати қўйилган. Жорий йилнинг биринчи май куни «чоршанба» ва иш куни бўлганлиги сабабли ходим қўли иш пайтида синган бўлигини тахмин қилиш мумкин. UMS ходимининг шифохона китобида «вақтинчалик ишсиз» сифатида қайд қилинганлиги ҳам ушбу гумонни тасдиқлай олади.

Ўзбекистонда ишчиларнинг иш пайтида олган жароҳатларининг яширилиши олдиндан кузатилиб келинаётган ҳол. Тиббий муассасалар мурожаат китобларидаги маълумотларда аксарият беморлар «вақтинчалик ишсиз» сифатида қайд этилганлиги бу иддаони исботлайди.

Иш пайтидаги жароҳатлар ва баъзида меҳнат қобилиятини юкотиш ёки ўлимга олиб келган ҳолатлар ҳам иш берувчилар томонидан яширилишига ҳаракат қилинади. Меҳнат қонунчилигига зид бўлсада, ишчилар ўз ишидан айрилиб кўчада қолиб кетишдан қўрқиб бу каби ҳолатларни яширишга мажбур бўлишмоқдалар.

Мирзо Субханов

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.