ЎФФ президентининг виртуал қабулхонаси очилди

Ўзбекистондаги футбол мухлислари билан жонли мулоқотда бўлиш, мамлакатнинг исталган чеккасидаги фуқаролар билан мулоқот кўпригини яратиш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновнинг виртуал қабулхонаси очилди.

ЎФФ президентининг қабулхонасига www.president.the-uff.com манзили орқали ёки президентнинг president@the-uff.com электрон почта манзилига юборилиши мумкин.

Мурожаатнинг мақомини (жавоб берилган-берилмаганини) сайт орқали текшириш мумкин бўлади.

Виртуал қабулхона орқали президентга мурожаат қилиш учун электрон рақамли имзо талаб қилинмайди.

Ушбу қабулхонанинг ишлаш тажрибасидан келиб чиқиб мурожаатларни кўриб чиқишни янада такомиллаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилади, деб хабар беради ЎФФ расмий сайти.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.