Қўқонни ларзага келтирган МХХ зобитлари ҳамон озодликда ёҳуд адолат қачон қарор топади?

Ўзбекистон республикасида ҳозирга келиб, Каримов даврида фуқароларга нисбатан қилинган қийноқлар, тажовузлар ва оқибати ўлим билан тугаган жиноятлари учун (собиқ) МХХ ходимлари жазоларини олгани ҳақида эшитдик ва билдик. Лекин Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ундай бўлгани йўқ. Қўқон шаҳар МХХ хизмати бошлиғи Боҳодир қилган жиноий ишлари учун ишдан олинди. Давлат томонидан 368 000 000 (уч юз олтмиш саккиз миллион) жаримага тортилди. Аммо қилган жиноий ишлари, жисмоний зарарлари учун фақатгина пул тўлаб қутулиб қолди. Ишдан олинган бўлишига қарамай, ҳозиргача ўз (собиқ) ходимларини бошқариб, аввалгидек ўз ҳукмронлигини ҳаммага ўтказишга уриниб келмоқда. Тизимда энг катта жиноятларга бевосита аралашган жиноятчи ходимлар эса, ҳали ҳам ўз лавозимида қолмоқда.

Қуйида шаҳарда барчага маълум ва ҳеч кимга сир бўлмаган маълумотларни айтиб ўтмоқчиман. Илтимос, юрт ва миллат келажаги хоинлар қўлида қолмаслиги учун беэътибор қолдирманг!

_______________________________________

Қўқон шаҳар «ДХХ» бошлиғи ўринбосари ва Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи Музаффар Орзиқулов ва уни қўл остидагиларни «МХХ» даврида қилган жиноятлари ва қотилликлари қуйидагилардан иборат:

1. Қобилова Оқибат, Қўқон шаҳар «Ҳўжакент» кўчаси 3-тор 4-уйда яшовчи аёл 2015-2016 йиллар оралиғида етти маротаба ўн беш суткалик жазога тортилган. Ўн беш суткалик жазо тугамасидан, устига яна ўн беш сутка қўшиб берилган. (Амалдаги қонунчиликда айбланувчини судга олиб бормасдан туриб, суд қарорисиз бу ишни қилиш таъқиқланади.) Шаҳар «ИИБ» ҳудудида жойлашган «Жазони ижро этиш муассасаси»га Қобилова Оқибатни тергов қилиш учун Музаффар Орзиқулов ва Ойбек Фармоновларни ўзи келиб, инсонга хос бўлмаган қийноқларни қўллашган. Аёлни яланғоч қилиб ечинтириб, дубинка билан бир неча маротаба уриб, қаттиқ тан жароҳати етказган ва ўша ҳолатида совуқ ҳавода «ЖИЭМ» ҳовлисига олиб чиқиб, устидан муздек сув қўйган.

Ҳозирда Қобилова Оқибат Музаффар Орзиқулов ва Ойбек устидан шикоят ёзиб, судга, прокуратурага ва «ДХХ»га ариза билан бир неча маротаба мурожаат қилган. Лекин ҳеч қандай натижа йўқ ва аризалар турли хил баҳоналар билан жавобсиз қолмоқда.

Қобилова Оқибатнинг  тел рақами: +99890 5880023 

2. 2016- йилда Музаффар Орзиқулов Наима исмли аёлни «диний таълим берган», деган даъво билан уйидан маскаликлар билан келиб, эри ва болаларини олдида олиб чиқиб кетган. Бир ўғли қаршилик билдиргани учун уни ҳам олиб кетишган. 12 соатлик тергов жараёнида қаттиқ қийноққа солинган. Соғлиғи ёмонлашгани учун қўйиб юборишган. Ўғлини уйига жўнатиб, ўзи янги қурилаётган ҳовлисига кетган ва у ердан ўлик ҳолатда топилган. Ўлигини топганлар танасида қийноқ азобларини кўришган. Тирноқлари кукариб кетган ва бир неча аъзоси шикастланган. Воқеа жойига орган ходимлари келиб, эскпертиза қилишга қаршилик қилган ва тезда кўмиб юборишга тарғиб қилган.

Наима исмли аёлнинг ўғли Муҳаммад Амин. У йигит юқоридаги воқеаларни тасдиқлайди.

Тел рақами: +99891 155 7738

3. Қўқон шаҳридаги «Фаҳриддин Аттор» 33- уйда яшовчи фуқаро марҳум Баҳром исмли шахсни хотини Манзура опани аёллар билан йиғилиб дарс ўқигани учун уйидан олиб кетгани келганда Баҳром «МХХ» ходимларига қаршилик қилган. «МХХ»чилар Баҳромни ўзини ҳам олиб кетишган ва ўн беш сутка аъзо қўллашган. Баҳромга Музаффар ва Аҳат исмли «МХХ» ходимлари қаттиқ қийноқ азобларини берган. Жазони ўтаб, ўта оғир аҳволда уйига келган Баҳром ака бир кун ўтиб вафот этган.

4. Фарғона вилояти Бувайда тумани «ИИБ»га қарашли «Жиноят қидирув бўлими» ходими бўлиб ишлаган Юнусов Азизга Музаффар Орзиқулов, Аҳат Нурматов, Ойбек Фармонов ва Бувайда «МХХ» бошлиғи Қаҳрамонлар наркотик модда сотган деган туҳмат билан қўлга олган. Сабаби, Юнусов Азиз бу тўдани ҳаром ишлари ва жиноятларига халақит қилган. Қўқон шаҳридаги «ИВЙС»га олиб келиб, айбини бўйнига олиши учун ухлатмасдан, яланғоч қилиб, совуқда устидан совуқ сув қуйган. Дубинка билан эркаклик аъзосига урган.
Ҳаттоки бир нечта устихонларини синдиришгача олиб боришган.
Қаттиқ қийноқлар натижасида Юнусов Азиз қўл қўйиб берган. Пировардида ўн йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Юртимиздаги ўзгаришлар ва у йигитни юқорига қилган мурожаатлари натижасида орадан 2 йил ўтиб, Юнусов оқланди ва озодликка чиқди. Суд қарори билан унга етказилган маънавий ва моддий зарарлар қоплаб берилди ва иш жойига қайта тикланди.

Ҳозирда Юнусов Орзиқулов Музаффар ва Нурматов Аҳатлар устидан юқори ташкилотларга ариза билан мурожаат қилган. Музаффар ва Аҳатлар турли йўллар билан аризасини қайтариб олишга ундаб келмоқда.

Юнусов А.,

Тел рақами: +998916902428

5. Қўқон шаҳридаги «Обувной фабрика» остида жойлашган Ислом ҳожига қарашли дўконни Музаффар Орзиқулов бошчилигида «МХХ» ходимлари келиб босган ва ҳамма молларни олиб чиқиб кетган. Дўкондан олиб чиқиб кетилган моллар давлат тартиби бўйича расмийлаштирилмаган ва Музаффар Орзиқулов бу молларни ўзлаштириб, шахсий мулкига айлантирган. «МХХ» ходимини ўзбошимчалик билан қилган ишига Ислом ҳожини укаси Икром ҳожи қаршилик қилгани учун, Икром ҳожига нисбатан 159 — модда билан жиноий иш очилган. Икром ҳожи чиқиб кетишга мажбур бўлган ва ҳалигача қочқинда юрибди.

Ҳозирда Ислом ҳожи Музаффар Орзиқулов устидан ёзиб, жавобгарликка тортишга ҳаракат қилгани учун Музаффар О. тазйиқ ўтказиб, босим уюштириб, хатларни қайтиб олишга ундаб келмоқда.

6. Музаффар Орзиқулов 2016 — йил июл ойида хотинини кузатиб юбориш учун Қўқон шаҳридаги «Фарғона петак»га келган. Ахрор Акбаров исмли ҳайдовчи Музаффар билан нарх талашган. Музаффар эса ҳайдовчини ҳақорат қилиб сўккан. Ҳайдовчи ҳам ўз навбатида мушт билан жавоб берган. Табиийки, қаршисидаги одам «МХХ» зобити эканлигини билмаган. Музаффар ҳайдовчини бир мушти учун 15 суткага қамаган ва ноинсоний қийноқлар билан қийнаган. Ҳайдовчи Ахрор юра олмайдиган ҳолатда «ИИБ»дан чиққан ва бир ярим ой муолажа олиб, ҳозиргача тиббий муолажа олади.

Ахрорнинг тел рақами: +99891 6850700

Бу давлат ходими ниқоби остидаги жиноий тўдани кирдикорларини ёзсам, бир мақолага сиғмайди.

Музаффар Орзиқулов ва уни тўдасидан зарар кўрганлар ичида турли-ҳил соҳа вакиллари — тадбиркорлар, диндорлар, оддий фуқаролар бор.

7. Қўқон шаҳридаги тадбиркор Ҳаёт Ғаниевни «Ташриф» меҳмонхонасини биринчи қаватида жойлашган дўкони «МХХ» босқинчилари Музаффар ва Ойбек  тарафидан олиб чиқиб кетилган ва моллари ўзлаштирилган. Ҳаёт Ғаниев Музаффар ва Ойбекларни ёзиб берган. Музаффар ва Ойбеклар турли хил йўллар билан Ҳаёт Ғаниевга босим уюштириб, ҳаттоки Қўқон шаҳар «Давлат Солиқ қўмитаси» ўринбосари бўлган Акмал (тер рақами: +99898 1000220) орқали босим қилиб, «савдо билан умуман шуғуллантирмайдиган қилиб қўяман» деган. Президент «Тадбиркорларни ҳимоя қиламан, тадбиркорни талаганни давлатга ҳиёнатда айблайман», деб турганда бу ишлар ҳиёнат бўлмай нима?

Ҳаёт Ғаниевнинг тел рақами: +99890 1511948

8. Учкўприк тумани давлат резерв омбори раҳбари Наримонни омбор камоматида айблаб, даҳшатли қийноқ қўллаган. Яланғоч қилиб, қорга олиб чиқиб, устидан сув қуйилган.

_________________________________________

Музаффар Орзиқулов 2008-2014 йиллар оралиғида шаҳарда савдогарлар ва «МХХ» ўртасида ўртакашлиги билан танилган Аҳрор ҳожи ва Умар ҳожи исмли шахслар орқали шаҳардаги барча давлат корхоналари (МЖК, Мелкомбинат, Нефть база, спирт завод, Винзавод), хусусий тадбиркорлар, ҳаттоки институт ректорларигача ҳар ойда маълум сумма солиқ солган. Бу жиноятлар ошкор бўлиб халқ ва «МХХ» орасида ўртакашлик қилган Аҳрор ҳожи ва Умар ҳожилар жиноий жавобгарликка тортилган. 2014- йил бошидан Абдулла Давидҳўжаев (лақаби Абдулла товуқ) ўртакашлик қила бошлаган. 2016- йилда Абдулла ҳам жиноий жавобгарликка тортилган. Юқорида исми келтирилган уч шахс тергов жараёнида Музаффарга қарши кўрсатма берган ва бу ишларни тепасида у турганини айтган. Лекин ҳар уч ҳолатда Музаффар жиноий жавобгарликка тортилмаган.

Музаффар Орзиқулов аслида ким? Нима учун шунча жиноятлар содир этса-да, ҳозирга қадар ўз лавозимида қолмоқда?

Сабаби шундаки, Музаффар Республика «МХХ» тергов бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган, ҳозирда жуда катта молиявий жиноятлар ва давлатга ҳиёнатда айбланиб қамоққа олинган Нодир Тўрақуловни куёви ҳисобланади. Тўрақулов ва у каби хоинлар қамалганига қарамай, Музаффар ҳали ҳам ўз лавозимида қолмоқда.

Музаффар ҳозир ҳам ўзига ҳеч кимни қўли етмаслигини доимо такрорлайди. Яқинда тўй қилганда ҳам тадбиркорларига «солиқ» солган. Ҳозирда юқорида номи келтирилган уч шахс ўрнида ўртакашлик қилаётган Қўқон шаҳар ҳокими ўринбосари, депутат Ҳасан (тел. рақами: +99890 1501040) Ва хусусий тадбиркор «Экспресс такси» ва «Кавсар» магазини раҳбари Бахтиёр исмли шахслар орқали тадбиркорларга солиқ солган.

Бу шахсни туғёни шу даражага бориб етдики, ҳаттоки президентни ҳам мазах қилишдан тап тортмайди. Тўйида алоҳида хонада Музаффар, Ойбек, Ҳасан ва Бахтиёрлар ўтирган хонага Музаффарни тўй билан табриклагани Равшан исмли орган ходими кириб келади. Табрик айтиши билан, Музаффар пиёлага қуйилган ароқни узатади. Равшан ича олмаслигини ва хизматда эканини айтганда, Музаффар “Ҳа, энди бизни гапни қилмайдиган бўлиб қолдингизми? Сизни яхши кўрган президентингиз ичганларни ёмон кўрадиларда-а? Яқинда ҳаммаси яна бизни қўлимизга ўтади. Ўшанда гаплашамиз“, деб киноя қилади.

Ҳозирга қадар «GM» бошлиғи Одил Ҳолматов Музаффар ва Ойбекларга қарши берилган кўрсатмаларни қабул қилмай, қийноқ қўллаган ҳолда кўрсатмаларни ўзгартиришга мажбурлаб келмоқда. Одил Ҳолматов Музаффарни хос одамларидан.

Музаффар Орзиқулов, Ойбек Фармоновлар ва унинг қўл остидаги мафиага давлат ўз кучини кўрсата олмайдими? Музаффар ва у кабиларга президентнинг кучи етмайдими?

Юқорида сўзлаб берилган ҳикояларнинг барчаси реал воқеаларга асосланади. Жабрганларнинг телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, ушбу воқеаларни сўраб-суриштирингиз мумкин. Илтимос, ушбу мақола Президент жамоасигача етиб боришига ўз ҳиссангизни қўшинг ва юқорида исмлари тилга олинган жабрдийдаларни ўз ҳимоясига олиб биладиган ҳамда ваҳший собиқ МХХ (ҳозирда ДХХ) ходимларини жазога торта оладиган одамларни топишга ёрдамлашинг. Бугунги кунда нафақат қаҳрамонларимизнинг, балки бутун ватандошларимиз ҳаётлари хавф остидадир, зотан Музаффар Орзиқулов ва Ойбек Фармоновларга ўхшаган нопок, ваҳший ходимлар ҳалигача мавжуд экан, халқимиз ҳаёти хавф остида қолиши муқаррар.
Исми сир қолишини сўраган муаллиф

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *