Тўйтепа шаҳри номи Нурафшон дея ўзгартирилди

2017 йил 25 август куни соат 10.00 да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлиси иккинчи иш куни бошланди.

Сенаторлар Тошкент вилояти Тўйтепа шаҳри номини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар. Унга кўра, Тўйтепа шаҳри номи Нурафшон шаҳри, деб ўзгартирилди. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилмоқда.

Манба: ЎзА

Биринчи изоҳ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *