Туркиялик архитектор Тошкент вилоятидаги туристик объектлар билан танишди

Туркиянинг “Global architicture develoment” (GAD) компанияси архитектори Гўкхан Авжиўғли жорий йилнинг 1 октябрь куни Тошкент вилоятининг муҳим туристик объектларини кўздан кечирди. Унга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.

Қўмита раиси хорижий мутахассисга Тошкент вилоятидаги туристик объектлар, меҳмонхоналар ҳамда бошқа дам олиш ва кўнгилочар масканлар қуриш учун мўлжалланган объектларни кўрсатиб, уларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўзлаб берди.

Даставвал туркиялик архитекторга “Белдерсой оромгоҳи” кўрсатилди. У ерда меҳмонхона, ресторан, бир қатор коттежлар қурилишига мўлжалланган ҳудудлар кўздан кечирилди.

Хорижий мутахассис билан “Чимён” туристик базаси ҳудудида меҳмонхона ва ресторан қурилиши кўзда тутилган жойлар ҳамда қурилиши тўхтаб қолган объектларни қайтадан қуриш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, меҳмонга Чорвоқ сув омбори, Пирамида, Юсуфхона, Бурчмулла каби оромгоҳлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

“Global architicture develoment” (GAD) компанияси архитектори Гўкхан Авжиўғли танишиб чиққан мазкур ҳудудларда нодир туристик объектлар қуриш мумкинлигини эътироф этди.

2 комментария

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.