Туркияда ҳатто қамоқда ҳам Қуръон ҳофизлари тайёрланмоқда

Конядаги жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган Aбдулқодир Гейлани Текгўз, 15 ой ичида Қуръонни ёд олган ҳолда, бошқа маҳбусларга намуна бўлди. Ҳозирда 13 та маҳбус Қуръонни ёд олиш учун қамоқхонада ташкил этилган курсларга қатнашмоқда, деб ҳабар беради aa.com.tr.

Aбдулқодир Текгўзнинг ютуғидан илҳомланган 13 та маҳбус, Туркия Қамоқхона маъмурияти билан биргаликда амалга оширилган лойиҳа доирасида Туркия Дин ишлари вазирлиги томонидан қамоқхонада очилган курсларга қатнай бошладилар.

Жазо ўтаётганлар орасида Қуръонни қандай ўқишни билмайдиганлар бўлса ҳам, маҳбуслар махсус улар учун яратилган дастурни устозлар раҳбарлигида ўзлаштира бошладилар. Қуръон курслари раҳбари Меҳмет Услунинг сўзларига кўра, қамоқхонада диний курслар анча вақтдан бери фаолият олиб бормоқда, у ерда маҳбуслар дин асосларини ўрганмоқдалар. Aммо Aбдулқодир Текгўз 15 ой ичида Қуръонни ўрганиб ижоза (диплом) олгани раҳбариятни қамоқхонада ҳафизларни тайёрлаш курсларини очишга илҳомлантирган. Бундай лойиҳа Туркияда ва эҳтимол бутун ислом дунёсида биринчи.

Машғулотлар эрталаб соат 9 00 дан кечки 1600 гача давом этади — Маҳбуслар нафақат Қуръонни ўрганадилар, балки ҳадис ва эътиқод асосларини ҳам ўрганадилар.

Меҳмет Услуга кўра, курслар уларнинг хатти-ҳаракатларига ижобий таъсир кўрсатмоқда. “Биз Қуръонни ёд олиш одамларнинг ташқи кўриниши ва феъл-атворида ўз аксини топганини кўрмоқдамиз. Aбдулқодир билан юз берган бундай ўзгаришлар бизни хурсанд қилди ва келажакка умид билан қарашга асос берди. Бу эса Қуръон таълими инсон тарбиясида қанчалик муҳимлигини кўрсатади. Қуръонни ёд олаётганлар орасида учта аёл ҳам бор ” — дейди у.

Қамоқхонада Қуръон курсларига қатнашаётган 32 ёшли Мустафо Кочалнинг айтишича, мазкур курсларга қатнай бошлагандан бери унинг ҳаёти тубдан ўзгарди: “Мен ҳар куни 4 саҳифни ёдлайман, Aбдулқодир бизга катта таъсир кўрсатди, бизга у ёрқин келажакни очиб берди. Унга ижоза (диплом) топшириш маросимида мен “Илаҳи” (диний мавзудаги қўшиқ) ни ижро этдим. Қамоқхона маъмурлари ва устозларимиз кўмаги билан биз Қуръонни ўрганишга қарор қилдик. Муқаддас оятларни хотирамда сақлай бошлаганимда, у билан алоқам янада мустаҳкамланди. Мен жуда мамнунман. Мен учун ҳамма нарса янгидан маъно касб эта бошлади. Олдинги ҳаётим ва руҳиятим бўм-бўш эди, менга шунча йиллар давомида Қуръон етишмаётганини ҳис қилдим. У менинг ҳаётимга кирганида, бу бўшлиқ тўлди. Энди менинг мақсадим ижоза олиш ва ҳофиз бўлиш. Мен бошқа ислом илмларини ўрганишни хоҳлайман.” — дейди Мустафо.

Мустафо Ўздемир 18 ойдан буён қамоқда. У шундай дейди: “Мен ҳар куни Қуръоннинг 3 саҳифасини ўрганаман. Қамоқхона маъмурлари биз учун алоҳида шароитларни яратдилар. Энди бу жой мен учун қамоқхона эмас, балки Қуръон мактабидай гўё. Биз кунни бомдод намозидан бошлаймиз. Дарсларни такрорлаганингиздан сўнг, синфда биз устозга ёдлаган оятларимизни айтиб берамиз, ва соат 16.00 дан кейин биз Ислом илмларини ўрганамиз. Бу ерда махсус муҳит пайдо бўлди. Aллоҳ хоҳласа, кейинги Рамозон ойида ижозаларни топшириш маросими бўлади ”.

Манба: Исламосфера

Ҳамид Содиқ таржимаси

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.