ТЎРА МУРОД: Мен ҳам бир сўкай ёхуд Андижондаги прокурор ва судларга мурожаат

«Газета.uz» ижтимоий тармоғида бугун мана бу янгилик эълон қилинибди:
«Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев шаҳар мактаб ва боғчалар раҳбарларини 16 октябрь куни куракда турмайдиган сўзлар билан («нецензурный»нинг таржимаси биздан – Т.М.) ҳақорат қилгани учун энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида, яъни 5.167.000 сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.
Ҳақоратлаш иши бўйича Андижон вилоят прокуратураси шуғулланди ва суд Д.Раҳматуллаевни маъмурий жавобгарлик Кодексининг 41 банди билан (одамларни ҳақорат қилиш, камситиш, шаънига тегадиган гап айтишда) айбдор деб топди».
Мен Андижон вилояти прокуратураси раҳбарларига ва ҳоким бувани суд қилган Суддаги қози буваларга мурожаат қилмоқчиман:
Менинг 5.167.000 сўм пулим бор. Шуни олдиндан тўлаб, Сизларнинг ҳаммангизни қатор қилиб турғизиб қўйиб, айнан Дилмурод Раҳматуллаев ишлатган сўзлар билан ҳақорат қилсам бўладими?
Бошқа жазо бермайсизларми?
Тўра Мурод

4 комментария

  1. БУ МАКОЛАНИ ЁЗГАН ВА ЧОП ЭТГАНЛАРГА РАХМАТ!!! Андижон шахар хокимини хамда уни суд килган судьяни хакорат килиш фондини ташкил этайлик! Аламзадалар хакоратига уларни «каламуш» деб сукиш жумласини албатта кушишсин!

  2. Озми кўпми, меъёрдами, барибир жазо олди. Лекин Сайхунобод ҳокими нафақат жазо олмади, балки, видеони тарқатган коллеж директорини устидан ёзди, Сайхунобод прокуратураси директорга нисбатан маъмурий иш очибди, АНА УЛАРНИ СЎКИШ ЖАМҒАРМАСИ ОЧИШ КЕРАК!!!!!!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *