Тўра Мурод: Ҳокимнинг сўзларига тузатиш ёхуд «ҳам айтадур, ҳам қайтадур» ибораси «трендда»

Андижон вилоят ҳокимининг “Ўқитувчилар ва духтурларни пахтага чиқариш жиноят, ким уларни пахтага опчиқса, ўзим жазолайман”, деган сўзларига кичик тузатиш киритилди. Ўша сўзларни қуйидагича ўқишингиз сўралади: “Ўқитувчилар ва духтурларни ЎЗ ВИЛОЯТИМИЗДА пахтага чиқариш жиноят, ким уларни БОШҚА ВИЛОЯТГА пахтага опчиқМАса, ўзим жазолайман”.

“Kun.uz”чилар изоҳи:

“5 ноябрь куни Тошкент вилояти Бўка ва Бекобод туманларига Олмалиқ шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси шифокор ва ходимлари пахта пахта теришга келган.

Бекобод тумани Зафар ҚФЙ ҳудудида жойлашган Далварзин 1, 2, 3, 4, 5 бўлимларида Андижон вилоятининг турли туманларидан олиб келинган мактаб ва коллеж ўқитувчилари пахта термоқда. «Талабаларга газеталардан ташлаб келганман, кроссворд ечиб ўтиргандир», деб ҳазил аралаш сўз юритади Олтинкўл туманидаги коллежлардан бирида муаллимлик қилувчи пахтакор.
Маҳаллий аҳоли вакилларининг тасдиқлашича, водийдан келган ўқитувчилар қишлоқ уйларига тақсимот асосида жойлаштирилган. Избоскан ва Булоқбоши туманларида жойлашган мактаблар ўқитувчиларига бош бўлиб, тегишли туман ҳокимларининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари ҳам Тошкент вилоятига келган”.

Ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Фақат олдинроқ “Фейсбук” тармоғи фойдаланувчиларига учта савол бериб, уч ибора маъносини айтиб беришларини сўрагандим. Ўша уч саволни эслатмоқчиман, холос:

1. “Анжанчасига” иборасининг маъноси нима?
2. “Ҳам айтадур ҳам қайтадур” иборасининг маъноси нима?
3. “Йигит қасам ичмайди” иборасининг маъноси нима?

Зукко ўқувчи айни дамда учала саволга ҳам жавоб топди, деб ўйлайман.

Тўра Мурод

2 комментария

  1. пахта пунктида кеч соат 20-22 гача фермердан илтимос килиб терган пахтамизни енгил машина, трактор, араваларда топширябмиз. нафакат 1 чорак «тугатилди» укитувчида умид, ишонч тугатилди. надеемся будет большие изменения после хлопок

  2. Бизарда хам укитувчиларга узларинг терган пахтани трактор ва тележка топиб хлоппунктга топширасан дейишган. Далада фермер йук.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *