Тўра Мурод: «Ҳамма чоралар кўрилмаганмиди?»

Ўзбекистон Республикаси олий таълим вазири “Бу йилги имтиҳон шаффоф ўтишини таъминлаш борасида барча чора-тадбирларни кўрдик”, деганди. Халқаро пресс-клуб учрашувида вазир ўринбосари бу йил “бункер”лар бўлмаслигини ҳам маълум қилган эди. “Кириш имтиҳонларини ўтказишда шаффофликни кучайтириш учун мунтазам равишда чоралар кўрилади”, деб таъкидлади Иномжон Мажидов.

Абитуриентларга “қарши” “Ҳамма чораларни кўрган” вазир ва унинг ўринбосарлари ўзларининг одамлари, домлаларга қарши ҳам “ҳамма чораларни” кўриб қўйишмагани яхши иш бўлмабди.

Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Ўзбекистон Миллий университети қабул комиссияси аъзоси, География ва геология факультетининг “Ижтимоий география” кафедраси мудираси Нилуфар Комиловани қўлга олишди. Комилова абитуриентнинг ўқишга киришида кўрсатадиган амалий ёрдамини 5.000 АҚШ долларига баҳолаган.

Қизиқ, Нилуфар опанинг “амалий ёрдами” қайси кўринишда бўлган бўларди? “Бункер”да ўтирармиди? Имтиҳонга кириб, “мижози”нинг тестини ечиб берармиди? Унинг қўлига “Икс вариант” берармиди? Ҳар ҳолда, кафедра мудири “мижози”нинг ўрнига кириб, имтиҳонда ўтирмаса керак?

Демак, юртимизда олий ўқув юртига кириш имтиҳонлари рисоладагидек ўтиши учун “ҳамма чоралар” кўрилмаган!

Тўра Мурод

P/S: Комилова фуқаро «М.Д»га Ўзбекистон Миллий университетига ўқишга киришида амалий ёрдам бериш ваъдаси билан ундан 5 минг АҚШ доллар талаб қилган.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *